Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Эркин агентлардан ташкил топган супер жамоа

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат, ҳозирги кунимизга келиб футбол оламидаги кўплаб номдор футболчилар ўзларига жамоа қидириш билан оввора. Бугун айнан шундай футболчилардан ташкил топган рамзий жамоамизни эътиборингизга ҳавола этмиз.

Дарвозабон : Адриан

«Вест Ҳем» жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан кўплаб мухлислар ишончига сазовар бўлган дарвозабон ҳозирда ишсиз қолиб кетганига ишониш қийин. Унинг трансфермаркетдаги нархи 3 миллион еврони ташкил этган бўлсада, бирорта клуб уни ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас.

Ҳимоячилар : Хуанфран

«Атлетико Мадрид»нинг ажралмас бир бўлаги сифатда узоқ муддат «матрасчилар» шарафини ҳимоя қилган футболчи ўз хоҳиши билан жамоани такр этгани таҳсинга сазовар. 34 ёшлик футболчининг кейинги манзили ҳалигача аниқ бўлиб улгурмади.

Гарри Кеҳил

Сарри томонидан қўлланилган комбинатсиён футболга мослаша олмаган ҳимоячи ўз – ўзидан заҳирага михланиб қолди. Тўғри унинг теҳникаси юқори даражда эмас, бироқ курашувчанлик ва жисмоний холати борасида ҳали ўз имкониятларини сақлаб қолган.

Тимоти Колодзейчак

Мексика чемпионатида ўйнаб кета олмаган футболчи кутилмаганда Франция биринчилиги кашфиётига айланди. «Сент – Этьен» жамоасида ажойиб ўйин кўрсатиб,  мавсумни 4  - поғонада якунлаган футболчи ҳозирда ишсиз қолиши қизиқ

Мартин Шкртел

Мартин «Фенербаҳче» сафида ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этди ва ҳали ҳамон топ ҳимоячилар сирасига киришини исботлаб берди. Шундай бўлсада, ҳозирда словакиялик футболчи ўзига клуб қидириш билан банд

Дани Алвез

Ўйлашимча ортиқча изоҳга хожат йўқ!

Ярим Ҳимоячилар : Ҳотам Бен Арфа

32 ёшни қоралаб қўйган футболчи теҳника бобида қанчалар етук футболчи бўлсада, ўз ҳарактери қурбони бўлди. Ҳозирда унинг жанжалкашлиги боис бирорта  клуб ўз сафига қўшиб олишни истамаяпти.

Йоан Кабай

Ўтган мавсумни БАА чемпионатида ўтказган футболчи ҳозирда эркин агент мақомида юрибди. 33 ёшлик футболчининг статистикаси ҳали – ҳамон чакки эмас

Маурисио Перейра

Россия чемпионатида ўз дриблинглари билан кўзга ташланиб турган ургувайлик футболчи оилавий сабабларга кўра фаолиятини Испанияда давом эттирмоқчи эди. Афсуски, бирорта  испан клуби унга шартнома таклиф қилганича йўқ

Фернандо Льоренте

34 ёшни қоралаб қўйган бўлсада, унинг ҳизматлари билан кўплаб жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Шуна қарамасдан футболчи ўзи учун жамоа топа олганича йўқ.

Даниел Старридж

Жароҳатлар қурбони бўлган иқтидор эгаси 29 ёшидаёқ ҳеч қайси клубга керак эмаслиги бироз аламли холат. Хатто АПЛга қайтган нисбатан кучсизроқ жамоалар ҳам «биллур оёқ» футболчини таркибга қўшиб олишни истамаяпти. Жамоа бош мураббийи : Массимилиано Алегри Ўзининг топқирлиги ва кучли тактик мутахассислиги билан ном қозонган мураббий ўз хоҳиши боис бошқа клубда ишлашни истамаяпти. Бироз дам олмоқчи шекилли футбол оламида кўринмай қолди. Шундай бўлсада, унинг ҳизматларига кўплам клублар муҳтожлиги боис тез орада Алегрини яна бош мураббий ролида кўрсак, ажаб эмас

Манба: www.Championat.com
Киритилди: 02:17, 31.07.2019.
Ўқилди: 9257 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.