"Шальке" ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянка "Бешиктош"га ўтишга яқин турибди.
Fanatik хабарига кўра, футболчи клуб билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
29 ёшли футболчи йилига 2,5 миллион евро олади.
"Бешиктош" Коноплянка учун 2 миллион евро таклиф қилди, бироқ немис клуби 4 миллион евро талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Коноплянканинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019/20-йил мавсум охирига қадар тузилган.