15-тур доирасида бўлиб ўтган АГМК-"Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Икки очко йўқотдик. Лекин, бир тарафдан олиб қараганда, АГМК жамоаси билан сафарда дуранг ўйнаш ёмон натижа эмас. Бироқ, икки тўп фарқи билан олдинда бориб, якунда дуранг ўйнаш жуда аламли бўлади. Тан олиб айтаман, жуда ғазабдаман. Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Шогирдларимнинг кўрсатган ўйини учун уларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, ғалаба қозона олмадик.
- Биринчи даврадаги "Андижон" билан ҳозиргисини қандай фарқи бор?
- Бугун ҳимояга урғу берган ҳолда ўйнадик. Тезкорлик билан олдинга ўтиб, рақибни жазолаш асосий мақсадимиз эди. Қайсидир маънода ўйлаган режамизни амалга ошира олдик. Биринчи даврада эса очиқ ўйин намойиш этганимиз учун рақибда кўп бўш зоналарда эгалик қилиш учун имконият бўлганди. Қайтариб айтаман, ҳозир жуда ғазабдаман.
- Ҳали трансфер ойнаси ёпилмади. Миш-мишларга қараганда, жамоани Дилшод Раҳматуллаев тарк этаётган экан. Агар Дилшод кетса, унинг ўрнини босадиган футболчи борми?
- Тўғри, миш-мишларни мен ҳам эшитдик. Лекин, умид қиламанки, Дилшод Раҳматуллаев жамоамизда қолади. Шу ўринда бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.