Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Бавария» «Манчестер Сити»га расмий таклиф билан чиқди

ерманиянинг «Бавария» жамоаси Лерой Сане борасида расман таклиф билан чиқди деб хабар тарқатмоқда «Билд» нашри.
Немис клуби Леройни қўлга киритиш учун бундан аввалроқ ҳам уруниб кўрган, бироқ «шахарликлар» ўз футболчисини 100 миллион евродан камига сотмаслигини эшитиб фикрларидан қайтган эди. Эндиликда, жамоа раҳбарлари клубнинг мавқейини кўтариш ва жамоа ўйинини кучайтириш мақсадида Лерой Санени ҳарид қилишга қарор қилди.
Шу кунларда икки клуб ўзаро музокараларни бошлашади. Агарда жамоалар ўзаро келишувга эришса, «Бавария» Сане учун ҳафтасига 220 минг евро маош белгиланган шартномани таклиф қилади. Шундай бўлсада, «Шахарликлар» бу таклифга катта эҳтимол билан рад жавобини беришлари кутилмоқда. Сабаби, АПЛ учун тез орада трансфер ойнаси ёпилади ва Саненинг ўрнига бошқа футболчи харид қилишга улгуришнинг деярли иложи йўқ. Шундай бўлсада, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

«Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» келишиб олди

Турин ва Манчестер шахри клублари Лукаку ва Дибалани айрбошлаш борасида музокарлар ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Гоал.cом сайти журналисти Ромео Агрестининг хабар беришича, томонлар тўлиқ келишувга эришди. Шу кунларда «қизил иблислар» ҳодимари Дибаланинг агенти билан учрашган ва унинг мижозига йилига 10 миллион евро маош белгиланган шартномани таклиф қилган.
Аргентиналик футболчи эса, бу шартномага рози бўлган. Энди айрбошлашнинг кичик деталлари ҳал қилинса, бўлгани. Лукаку Туринга, Дибала Манчестерга тез орада йўл олади.

«Милан» Даниялик футболчини ҳарид қилмоқчи

Даниянинг «Копенгаген» клуби ҳимоячиси Петер Анкерсон ўз фаоилиятини Италияда давом эттриши мумкин.
«ТМW» нашри тарқатган хабарларга кўра, 28 ёшлик футболчининг ҳизматларига Италиянинг «Милан» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. «Милан» жамоаси футболчини қўлга киритиш учун 2 миллион евродан воз кечиси талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Анкерсон Дания чемпионатида 34 та учрашувда майдонга тушиб бир бор гол киритишга муваффақ бўлган.

«Наполи» ишга киришмоқда

Италиянинг «Наполи» жамоаси асосий трансфер нишони бўлмуш Никола Пепени «Арсенал»га бой бериб қўйгач, бор эътиборини «Кристал Пелас» жамаоаси ярим ҳимоячиси Заҳани қўлга киритишга ҳаракатни бошлади.
«Наполи» футболчи учун 60 миллион евро ва ўз футболчиларидан бирини таклиф қилмоқчи. Бундан ташқари «Наполи» жамоаси футболчи учун ажойиб шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Агарда «Кристал Пелас» жамоаси футболчини сотишга рози бўлса, Заҳа клубдаги энг катта маош оладиган футболчилардан бирига айланади.

«ПСЖ» «Барселона» билан рақобатлашмоқда

Ҳозирда Католония клуби Хорди Албанинг ўринбосарини қидираётганидан хабарингиз бор. Ҳозирда «Барселона» Германиянинг «Аузбург» жамоаси қанот ҳимоячиси Филип Макс  трансфери бораида иш олиб бормоқда.
Шунга қарамасдан, «ПСЖ» «Аусбург» ҳимоячиси борасида немис клубига расмий таклиф билан чиқди. Футболчини шахсан Томас Тухелнинг ўзи жамоасида кўрмоқчи. Каталония клуби бу вазиятда курашдан чиқишга мажбур бўлди ва энди бор эътиборини «Бетис» ҳимоячиси Хуниор Фирпога қаратишга қарор қилди.

Москва жамоаларини тўхтатиб бўлмаяпти

«Интер» клубининг расмий сайти хабар беришича – Москванинг «Динамо» жамоаси раҳбарлари «Интер» футболчиси Габриел Жезуз борасида расмий таклиф билан чиқди – деб хабар бермоқда «Интер» клубининг расмий сайти.
Руслар Габиголни 12 миллион евро эвазига ҳарид қилишни режалаштираётган бўлса, «Интер» ўз футболчисини 18 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Ҳозирда «Фламенго» сафида ижара асосида тўп сураётган футболчини «Интер» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар сотиб юбормаса, футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.

«Арсенал» Коселнини ўрниа бошқа футболчи топти

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси тез орада жамоани такр этиши кутилаётган Лоран Коселнининг ўринбосарини топтди.
Унга кўра «тўпчилар» «Ювентус» ҳимоячиси Даиен Ругани билан шартнома имзолаш ниятида. 25 ёшлик футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга болиш мақсадида АПЛда тўп суришга қарши эмас. Агарда томонлар футболчининг трансфери борасида келиушувга эришса, тез орада футболчининг келажаги маълум бўлади.
Агарда Италия клуби ҳимоячини ижарага бермаса, «Арсенал» Руганини сотиб олишга мажбур бўлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:36, 01.08.2019.
Ўқилди: 6477 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.