Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Энг омадли ҳаридлар

Баҳо:
+1 | -

Энг омадли ҳаридларТрансфер ойнаси ҳам тобора ўз якунига етиб бормқоқда. Ҳўш ким ўз пулларини тўғри сарфламоқда? Айнан шу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз. Бугун эътиборингизга омадли ҳаридни амалга оширган жамоалар ва улар сотиб олган футболчилар ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

Себастиал Алле – «Вест Ҳем»

АПЛ жамоасига шарафини ҳимоя қилиш учун ўтган футболчининг трансфери катта шов –шувга сабаб бўлмагани қизиқарли ҳолат. Нега дейсизми? Якунланган мавсумда «Айнтрахт» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Лука Ёвич ва Алле бир ҳил даражадаги футбол  намойиш этган бўлсада, негадир Ёвичнинг трансфер компанияси омадлироқ чиқди. Аслида Алле мавсум давомида Ёвичдан атиги 2 та кам гол киритди ва 9 бор голли узатмани амалга оширди. Энг қизиғИ шундаки, у бу узатмаларнинг 5 тасини айнан Ёвичга берган эди. Потенциал борасида Ёвичдан сира қолишмайдиган франциялик футболчининг трансфери «Вест Ҳем» жамоаси учун жуда қўл келиши аниқ. Жамоа ва мухлисаларнинг ғашига тегишни севучи Арнаутовичнинг жамоадан кетгани ҳам Аллега қўл келиши мумкин. Эндиликда у асосий таркибда кўпроқ кўриниш беради ва тез орада АПЛ мухлисларнинг ёқимтойига айланиши кутилмоқда.

Пабло Сарабриа - «ПСЖ»

«ПСЖ» жамоаси кўпчиликни ҳайратда қолдириб Пабло Сарабриа трансферига қўл урди. Гап шундаки, мутахассислар бу трансфернинг «ПСЖ» тарихидаги энг омадлиси бўлишини таҳмин қилишмоқда. Гап шундаки, «ПСЖ» 18 миллион евро эвазига ўз ўйинини янги даражага олиб чиқиши мумкин. Пабло ўтган мавсумда Севилиянинг ҳужумларини ташкиллаштириб беришни бир ўзи уддалади ва мавсум давомида 15 та голли узатма берди ва ўз ҳисобига 12 та гол ёзиб қўйди. Унинг статистикаси иккинчи ўриндаги холат. Пабло майдон марказида ҳужумларни ташкиллаштиришда фаол иштирок этади ва Неймар, Мбаппе, Кавани учлигини тўп билан таъминлаб тура оладиган даржада иқтидорли футболчи. Бу трансфер тез орада ўз мевасини бериши аниқ.

Паоло Лопез – «Рома»

«Рома» жамоаси раҳбари сифатида тайинланган Жанлукка Петраки клубдаги атмосферани бутунлай ўзгартириб юборди. У энг катта маош олувчи футболчиларни ( Де Росси, Пасторе, Нзонзи) сотиб юборди ва бирин кетин сифатли ва иқтидорли футболчиларни жамоага жалб қилишни бошлади. Паоло Лопез ана шундай футболчилардан бири саналади. «Бетис» клубидаги ажойиб ўйинларидан сўнг иқтидорли футболчини ҳарид қилган римликлар катта фойда қилишлари турган гап. Гап шундаки, Алиссон кетгачм «Рома» сафида айнан дарвозабон борасида муаммолар пайдо бўлаётган эди. Бундан ташқари, жамоа ҳозирда бир нечта келажаги порлоқ футболчилар билан музокалар ўтказмоқда. Қисқача қилиб айтганда «Рома» янги услубдаги сиёсатга тўлиқ киришб кетди.

Ндомбеле – «Тоттенҳем»

22 ёшлик футболчини 60 миллион евро эвазига ҳарид қилган «Тоттенҳем» ўйинчи учун ҳафтасига 200 минг евро маош белгиланган шартнома ҳам таклиф қилди. Пул тежаш борасида ҳаммадан бир қадам олдинда юрадиган жамоа томонидан амалга оширилган бундай трансфер кишини ҳайрон қолдириши аниқ. Шунга қарамасдан, бу трансферни қўрқмасдан энг омадлиларидан бири десак бўлади. Нега дейсизми? Гап шундаки, Ндомбеле мана бир неча йилдан бери Мусса Дембеле, Ваняма сингари футболчилар тўлиқ ёпа олмаган таянч ярим ҳимояни тўлиқ ёпа оладиган даражада салоҳиятга эга футболчи. Унинг таянч зонасидаги фойдали ҳаркатлари шу қадар кўп-ки, Ндомбеле бир ўзи иккита таянч ярим ҳимоячиси бажарадиган ишни уддалай олади. Бу эса, «шпорлар»га майдон марказида 2 та ҳужумкор ярим ҳимоячи билан ҳаракатланиш имконини беради. Шундай экан, Почетинони ажойиб трансфер билан табрикласак, бўлади.

Маттейс Де Лигт - «Ювентус»

Ушбу трансфер орқали «Ювентус» тамомам бошқача сиёсат юргизаётганини футбол оламига кўрсатиб қўйди. Дарҳақиқат, «кекса сениора» энди эркин агентларни қўлга киритадиган жамоа эмас, энди улар кучли футболчилар учун курашларда ютиб чиқа оладиган чинакам гранд клубга айланди. «ПСЖ», «Барслелона» синаргари супер клубларни ортда қолдирган жамоа янги даражага чиқиб бормоқда.

Ҳозирда «Ювентус»нинг афсонавий ҳимоячилари тезлик борасида оқсашмоқда. Голландиялик эса, марказий ҳимояда уларнинг хатоларини ёпибгина қолмай, жамоанинг янги ҳужумини бошлашда ҳам фаол ўйин намойиш эта олади. Бундан ташқари, бу трансфер «Ювентус»нинг халқаро бозордаги савдо ишларида ҳам унумдорликни ошириши аниқ. Энди клубга бўлган эътибор янада ошади жамоа Сарри қўл остида исталган тактикада ўйнашга қодир холатга келади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:35, 05.08.2019.
Ўқилди: 10354 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.