Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукндаги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Бакойоко Туркияда?!

Лондоннинг «Челси» клуби футболчиси Бакаёконинг жамоа мураббийи томонидан кераксиз деб топилганини ва футболчи трансферга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси футболчини бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. Лондон жамоаси 24 ёшлик ўйинчини  сотиб юборишни режа қилган бўлсада, бирорта клуб бу борада жиддий таклиф билдирмади. АПЛда трансфер ойнаси 8 – август санасида ёпилишини инобатга олсак, «Челси» катта эҳтимол билан ўз футболчисини ижарга бериб юборади.

Балотелидан кутилмаган қарор

Италия нашрлари томонидан тарқатилган хабарларга кўра, «Марсел» клуби ҳужумчиси Марио Балотелли ўз фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин.
Ҳозирда футболчининг ҳизматига «Фламенго» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Айни кунларда томонлар футболчининг трансфери борасида музокаралар ўтказишмоқда. Супер Марионинг трансфер қиймати таҳминан 10 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Агарда клублар ўзаро келшувга эришса, «Фламенго» футболчи учун 2 йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда

«Бавария» энди укасига эътибор қаратди

Мюнҳеннинг «Бавария» жамоаси «Ман Сити» ҳужумчиси Лерой Сане билан шартнома имзолашга жуда яқин турганиндан хабарингиз бор.
Эндиликда «Бундеслига» гегемони Леройнинг укаси Сиди Сане билан ҳам қизиқиб қолди. Ҳозирда «Шалке 04» жамоасида тўп сурувчи 17 ёшлик футболчи тез орада «Бавария» клубига ўтиши мумкин. Томонлар ўзаро музокарлар отказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Сиди Саненинг акаси Лерой Сане борасида «Манчестер Сити»га таклиф жўнатди ва катта эҳтмол билан трансфер ойнаси ёпилгинига қадар уни ўз сафига қўшиб олади.

«Юве» посбони ҳаммага керак

Турин супер клуби дарвозабони Матиа Перин ўз фаолиятини «Монако»да давом эттириши мумкин.
Гап шундаки, 26 ёшлик футболчи учун «Монако» «Ювентус» сўраган пулни беришга тайёр эканлигини расман эълон қилди.
Шунингдек дарвозабон учун курашда «Порту», «Бенфика», «Фиорентин», «Вест Ҳем» сингари жамоалар мавжуд – деб хабар тарқатмоқда «Реадфотбалл» нашри.

Илкай қолади

«Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гундоган тез орада клуб билан 3 йиллик шартнома тузишга жуда яқин турибди.
Германиялик футболчи билан шахсан Пеп Гвардиоланинг ўзи гаплашиб олган ва Илкайга унинг режасида борлигини айтган. 28 ёшлик футболчининг ўзи ҳам клубда қолиш тарафдори.
Янги шартноманинг бандларига катта ўзагартириш киритилмаслиги аниқ. Футболчининг маоши кўтарилмайди шунингдек пасайтирилмайди ҳам!

Фернандеш Манчестер клубига ўтади

«Спортинг» жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш сешанба куни Манчестер шахрига учиб келиши кутилмоқда.
Футболчи «Манчестер Юнайтед» клуби билан шахсий шартнома борасида тўлиқ келишиб олишни режалаштирмоқда. Агарда томонлар ўзаро келшувга эришса, Бруно чоршанба куни тиббий кўрикдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Спотинг» ўз юлдузини 56 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози бўлган эди.

«Лестер»  шошмоқда

Ўз етакчсини рекорд суммага «Манчестер Юнайтед»га пуллаган «тулкилар» унинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдириш пайига тушиб қолишди. Жамоа аввалига «Бормунт» ҳимоячиси Натан Аке вариянтини амлага оширмоқчи эди, бироқ футболчи учун унинг клуби 75 миллион талаб қилгач, «Лестер» тежамкорроқ услубда ҳаракатланишга қарор қилди

Эндиликда клуб «Хетафе» жамоаси ҳимоячиси Жане Даконамга бор эътиборини қаратди. Ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари эвазига «Ла Лига»нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган футболчи билан «Барселона», «Арсенал» ва «Тоттенҳем» сингари клублар қизиқб қолган бўлсада, футболчининг трансфери амалга ошмай қолган эди.

«Лестер» Тоголик футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилишни режа қилмоқда. Агарда томонлар тезроқ ҳаркат қилишмаса, 8 – август санасида расман АПЛ жамоалари учун трансфер ойнаси ёпилади.

Шунингдек, Лестер ҳозирда «Уотфурд» клуби ҳимоячиси Кристиан Кабаселе борасида ҳам бош қотирмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:26, 06.08.2019.
Ўқилди: 12705 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.