Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Александр Петров: «Мақсадимиз — мусобақани ғалаба билан бошлаб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этиш»

Баҳо:
+ | -

Кеча кечқурун Тошкент-Бангкок йўналиши орқали Таиланд пойтахтига етиб борган АГМК футзал жамоаси эртанги беллашувга тайёргарлик доирасида расмий тадбирларда иштирок этмоқда.

Эртага Бангкокда бўладиган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони АГМК мусобақанинг "B" гуруҳида "Тай Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт ал-Васат" (Ироқ) ва "Ар-Райян" (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

Бугун мусобақа олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида олмалиқликлар бош мураббийи Александр Петровнинг фикрларини келтириб ўтамиз.

Александр Петров: "Жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Осиё чемпионатида кучсиз рақиблар бўлмайди. Гуруҳимиз анча жиддий. Эртанги учрашувга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз, жамоамизнинг иштиёқи жуда юқори, ўйинга бўлган ёндошув ҳам ўзгача даражада. "Тай Сон Нам" жамоасига қарши жиддий кураш кечади. Мақсадимиз — мусобақани ғалаба билан бошлаб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этиш".

Эслатиб ўтамиз, эртага Тошкент вақти билан соат 15:00да АГМК футзал жамоаси "Тай Сон Нам" (Вьетнам) билан дастлабки тур доирасида беллашади.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 13:52, 06.08.2019.
Ўқилди: 4090 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик