Ҳужумчи Энди Кэрролл “Ньюкасл”га қайтмоқда.
30 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 1 йиллик шартнома имзолашга яқин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2006/11 йиллари “Ньюкасл” шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, футболчи мазкур клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Аввалроқ, футболчи эркин агент сифатида “Вест Хэм”ни тарк этганди.