Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 4-5 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Футзал. АГМК Осиё чемпионатидаги дастлабки ғалабасига эришди

Баҳо:
+ | -1

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида АГМК Ироқнинг "Нафт ал-Васат" клуби билан беллашди.

Иккинчи тур доирасидаги мазкур ўйинда дастлаб рақиблар ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилишганди. Бироқ орадан кўп ўтмасданоқ жавоб тўпини йўллаган Ропиев учрашув давомида яна иккита гол уриб, баҳсда ўз хет-тригини нишонлади.

Шунингдек, Раҳматов ва Нишонов ҳам ўйин давомида ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишди. Беллашув сўнггида эса ироқликлар яна иккита жавоб тўпини йўллашди. Бироқ бу голлар уларни мағлубиятдан қутқариб қолиш учун етарли бўлмади. Шу тариқа, Александр Петров бошчилигидаги жамоа мусобақанинг "B" гуруҳи 2-тур доирасидаги ўйинни ўз фойдасига ҳал этди.

Мазкур ғалаба аҳамияти юқорилиги сабаби, бу АГМКнинг Осиё чемпионатларидаги дастлабки ютуғига айланди. Энди олмалиқлик 11 август куни гуруҳдаги учинчи рақиб — Қатарнинг "Ал Райян" жамоаси билан беллашади. Айнан мазкур учрашувда гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал этилади.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"B" гуруҳи, 2-тур
09.08.2019, 10:00
АГМК — "Нафт ал-Васат" 5:3
Голлар: И.Ропиев 14, 25, 31, Ҳ.Нишонов 39 А.Раҳматов 29 - Ангеллот 13, 40, Г.Рияд 40
АГМК — 1.Рустам Умаров (сардор), 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон),4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов.9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов.
Бош мураббий: Александр Петров.
"Нафт ал-Васат" — 1.Яҳё Абдулнур Раҳим (дарвозабон), 12.Омар Сабти (дарвозабон), 6.Абдулкадхим (дарвозабон), 2.Муҳеб Алден, 3.Мажид, 4.Тареқ, 5.Ҳасан, 7.Салим Файсал, 8.Фаҳад, 9.Валид Халид, 10.Ангеллот, 11.Ҳусам Сабти, 13.Фарҳад Тавакколий, 14.Гаит Рияд.
Бош мураббий: Ҳайтам Аббос.

Киритилди: 12:06, 09.08.2019.
Ўқилди: 6378 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.