Ушбу трансфер ойнаси ҳам тобора ўз якунига етиб бормоқда. Бугун жуда кўп муҳокамага сабаб бўлсада, амалга ошмаган энг йирик трансферлар ҳақида сўз боради.
Маттейс Де Лигт
Голландиялик футболчи «Аякс» сафидаги ажойиб мавсумдан сўнг, бир оёғи билан «Барселона» сафига бориб қўшилган эди. ОАВ томонидан футболчининг Католония клуби футболчисига айланиши борасида шунчалар кўп маълумот тарқатилдики, ҳеч кимда Де Лигтнинг келажаги борасида шубҳа қолмаган эди. Ҳаммасини футболчининг агенти бир лаҳзада йўққа чиқарди. Ўзининг ишбилармонлиги билан танилган Мино ўз мижозини «Барса» номзодидан қайтарди, «ПСЖ» жамоасининг 15 миллион евро маош белгиланган шартномасига имзо қўймасликка ишонтирди. Оқибатда, Де Лигт «Ювентус» футболчисига айланди. Бундай кутилмаган юришни амалга оширган Де Лигт ўзи учун нақадар тўғри қарор қабул қилганини олдиндан айтиш қийин. Ҳаммасини вақт кўрсатади!
Мойзе Кин – «Арсенал»
Италия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби ҳужумчиси Мойзе Кин Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши учун атиги бир қадам қолган бир пайта ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетди. Гап шундаки, икки клуб ҳам футболчи борасида тўлиқ келишувга эришган бўлсада, футболчи ва Унай Эмири ўртасидаги суҳбат ҳаммасини ўзгартириб юбориди. Италия нашрлари тарқатган хабарларга суяниб шуни айтиш мумкин-ки, Эмири Мойзе учун асосий таркибда жой бўлмаслигини айтган. Кин эса, дарҳол бу клубдан воз кечди ва кўп ўтмай «Эвертон» футболчисига айланди. Футболчининг бу қарори «Юве» учун ҳам фойдали бўлди, сабаби улар «Арсенал»дан фарқли ўлароқ футболчини қайтариб олиш шарти билан сотишга муваффақ бўлишди.
Ромеу Лукаку – «Интер»
Антонио Конте ўзи жуда истаган футболчини қўлга киртганидан хабарингиз бор. Ваҳоланки, бундан бир ҳафта илгари Лукаку «Ювентус» жамоасига ўтишга рози бўлган, «Ювентус» «Манчестер Юнайтед»га футболчи учун Дибалани таклиф қилган эди. Кўплаб интернет нашрлари бу алмашинувни деярли амалга ошиб бўлди деб ҳисоблаган бир пайтда ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетди ва Лукаку расман «Интер» футболчсига айланди. Тўғри, трансфер ойнаси очилиши билан «Интер» футболчига қизиқиш билдирган эди, бироқ бу қуруқ сўздан уёғига ўтмаган эди. «Ювентус» эса, футболчининг маоши ва шартнома борасидаги маълумотларни ошкор қилидию лекин футболчини қўлдан чиқариб юборди.
Макси Гомез –«Вест Ҳем»
«Селта» клуби сафида 2 та мавсум давомида 32 та гол киритишни уддалаган уругвайлик Макси Гомес кўплаб грандлар эътиборида турган эди. Энг қизиғИ шундаки, футболчининг агенти билан «Тоттенҳем», «Манчестер Юнайтед», «Севилла» сингари кучли жамоалар алоқага чиққан бўлсада, футболчи «Вест Ҳем»ни танлаган эди. Деярли бир ҳафтада давом этган музокарлардан сўнг, икки клуб футболчининг АПЛга кўчиб ўтиши борасида келишувг эришади.Унга кўра «болғачилар» 50 миллион евродан воз кечишлари керак эди. Лондон клуби ўзининг расмий сайтида Гомезнинг трансфери тез орада расмийлаштирилиши ҳақида маълумот берган бўлсада, бу трансфер амалга ошмади. Гап шундаки, икки клуб пулнинг қай йўсинда ўтказилиши борасида кичик тушумовчиликка учрашди ва трансфер энг сўнгги бекатида барбод бўлди. Оқибатда, Макси Гомез «Валенция»га ўтиб кетган бўлса, «Вест Ҳем» Себастиан Аллени ҳарид қилди.
Адриен Рабио
«ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этган Адриен Рабио бир нечта клублар билан келишувга эришган бўлсада, янги мавсумни «Ювентус» сафида бошлайдиган бўлди.
Аввалига «Барселона»да тўп суриш иштиёқида «ёнган» футболчи клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортди ва яширин тарзда Католония клуби билан музокаралар олиб борди. Орадан кўп ўтмай «ПСЖ» футболчини асосий жамоадан четлатди ва Рабио бирдан кўринмай қолди. Бу орада «Барселона» Френки Де Ёнг трансферини эълон қилди. Рабио ўзини йўқотиб қўймади ва «Манчестер Юнайтед» билан музокараларга киришди. Футболчи йилига 10 миллион евро маош белгиланган шартнома талаб қилган бўлсада, «қизил иблислар» футболчининг шартига тўлиқ кўнишди. «Манчестер Юнайтед» Рабиони клубга Погба «Реал Мадрид»га ўтсагина таклиф қилишни режа қилган эди. Погба клубда қолди ва Рабио яна бир четда қолиб кетди. Футболчи «Ювентус»нинг йилига 9 миллион евролик шартномасига рози бўлди ва ўз саҳояҳати сўнгида Турин клубига ўтди.