“Рома” “Ливерпуль” ҳимоячиси Деян Ловренга қизиқиб қолди. Бу ҳақида журналист Николо Скира хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг агенти “бўрилар” раҳбарияти билан учрашган. “Рома” футболчини 16 миллион еврога сотиб олиш шарти билан 1 йилга ижарага олмоқчи. “Ливерпуль” Ловренни 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келади. У “қизиллар” сафида 170та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.