Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Зафарбек Каримов кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Тошкент мезбонлик қилган таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Тўрт кун давом этган дунё биринчилигида сайёрамизнинг 70 га яқин мамлакатидан 850 нафарга яқин ёш спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. 20 нафар спортчи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эса мазкур мусобақа якунида 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Дастлаб, -33 килограмм вазн тоифасида Муҳаммадамин Алиев ярим финалгача етиб бориб, терма жамоамиз учун мазкур мусобақадаги дастлабки медални тақдим қилган бўлса, эртаси кун -41 килограммда Зафарбек Каримов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. Қолаверса, ушбу таэквондочимиз жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчисига аталган совринни ҳам қўлга киритди.

Мусобақа давомида 4 нафар спортчимиз афсуски, ярим финал учун кечган баҳсда имкониятни бой берди. Шунингдек, 12 нафар вакилимиз 1/8 финал, яна икки таэквондочимиз эса мусобақани 1/16 финалда якунлашди.

Олдинги учта жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар жами 7 та бронза медалига эга чиқишганди. Бугунги кунга келиб, кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз спортчиларининг жами медаллари сони 9 тага етди. Улардан биттаси олтин, қолган 8 таси бронза медалларидир. Демак, Тошкентда ўтказилган дунё биринчилиги ушбу йўналишда қўлга киритилган дастлабки олтин медаль билан ёдимизда қолмоқда.

Беллашувлар якунланганидан кейин турли йўналишларда тақдирланган лауреатлар рўйхати қуйидагича:

Энг яхши спортчи:
Йигитлар: Зафарбек Каримов (Ўзбекистон)
Қизлар: Саназ Фазлабад (Эрон)

Энг яхши жамоа:
Йигитлар: Россия
Қизлар: Эрон

Энг яхши мураббий:
Йигитлар жамоаси: Сергей Костаненко (Россия)
Қизлар жамоаси: Аъзам Дорусти (Эрон)

Энг яхши ҳакам:
Эркаклар: Денис Ким (Россия)
Аёллар: Ксения Левай (Сербия)

Шунингдек, “Фаол иштироки учун” Австралия, “Жанговор руҳ” йўналишида Марокаш терма жамоалари тақдирланишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:34, 10.08.2019.
Ўқилди: 4918 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.