«Барселона» дарвозабони Нетонинг тикланиш учун қанча вақт кетиши аниқ бўлди.
"Кўк-анорранглилар" расмий сайтининг хабар тарқатишича, бразилиялик посбон бугун эрталаб операция қилинди. 30 ёшли футболчи 6-8 ҳафта давомида майдондан ташқарида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Нето машғулот пайтида чап қўлининг билак суягини синдириб олганди.