Чап қанот ҳимоячиси Рами Бенсебайни "Ренн" дан Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубига ўтди, деб хабар беради Германия клуби расмий сайти.
Шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланди.
Трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил қилди.
Маълумот учун, 24 ёшли Бенсебайини 2016 йил ёзидан бери "Ренн" сафида ўйнаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рами барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голлик узатма амалга оширган.













