«Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг «Бавария» ўтиш билан боғлиқ баъзи шартлар маълум бўлди.
Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар футболчининг бир йиллик ижараси учун "кўк-анорранглилар"га 15-20 миллион евро миқдорида пул тўлашади. Шунингдек, мазкур шартномада кейинчалик 120 миллион еврога Коутиньонинг ҳуқуқини сотиб олиш ҳақида банд киритилади.