Кириш Регистрация
17/09 21:55 Интер 1-1 Славия
17/09 21:55 Лион 1-1 Зенит
17/09 23:59 Наполи 2-0 Ливерпуль
17/09 23:59 Зальцбург 6-2 Генк
17/09 23:59 Боруссия Д 0-0 Барселона
17/09 23:59 Бенфика 1-2 Лейпциг
17/09 23:59 Челси 0-1 Валенсия
17/09 23:59 Аякс 3-0 Лилл
18/09 21:55 Брюгге - Галатасарой
18/09 21:55 Олимпиакос - Тоттенҳэм
18/09 23:59 ПСЖ - Реал Мадрид
18/09 23:59 Бавария - Црвена Звезда
18/09 23:59 Шахтёр - Манчестер Сити
18/09 23:59 Динамо Загреб - Аталанта
18/09 23:59 Байер - Локомотив
18/09 23:59 Атлетико - Ювентус

Хабарлар

“Олтин тўп”: ким кўпроқ ҳақли?

Баҳо:
+1 | -1

Хабарингиз бор, “Олтин тўп” соврини учун якуний 3 нафар номзод эълон қилинди. Булар Роналду, Месси ва Ван Дейк. Хўш, буларнинг қайси бири мазкур совринга муносиброқ? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

Роналду — 30 фоиз

“Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун номзодлар орасидан якуний учликка муносиб топилган бўлса-да, бу сафар португалиялик чарм тўп устасининг мазкур совринга эга чиқиш учун имкониятлари камроқ. Нега дейсизми?

Роналдунинг 2019 йилдаги статистикасига эътибор қаратайлик. Португалиялик футболчи барча турнирларда клуб ва терма жамоа сафида 18 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширган, яъни унинг гол+пас тизими бўйича очкоси 23 га тенг. Табиийки, бу кўрсаткич Роналду учун жуда кам.

Аммо Роналдунинг устун жиҳати бор, бу “Ювентус” билан А серия чемпиони бўлганлиги ҳамда Португалия билан Миллатлар лигасида зафар қучганлиги. Яъни Роналдунинг ҳисобида иккита катта соврин бор.

Месси — 30 фоиз

Мессининг имкониятини Роналдуники билан тенг деб ҳисобладик. Негалигини қуйида тушунтирамиз.

Лионель Мессининг шахсий кўрсаткичлари Роналдуникидан яхшироқ. Аргентиналик футболчи “Олтин бутса”ни қўлга киритди. У 2019 йилда шу пайтга қадар яхшироқ статистика қайд этган. Барча турнирларда клуб ва терма жамоа сафида Месси 33 та гол уриб, 9 та голли узатмани амалга оширган. Унинг гол+пас тизими бўйича очкоси 42 га тенг. Лекин...

Лионель Месси фойдали ҳаракат, фойдали кўрсатичлар борасида Роналдудан ортда қолди. Аргентина билан Америка кубогида омадсизликка учраган Месси иккинчи катта совриндан қуруқ қолди. Шу боис биргина жамоавий соврин — Ла Лига билан кифояланди. Тан олиш керак, футболчи учун терма жамоа билан қозонилган чемпионлик ҳам жуда муҳим.

Ван Дейк — 40 фоиз

Кўпчилик “Олтин тўп”ни Месси олиши керак, унинг шахсий кўрсаткичлари яхшироқ, у кўп гол урган”, деган важни илгари сурмоқда. Энди танганинг иккинчи томонига қарасак. “Ливерпуль” ва Голландия терма жамоаси ҳимоячиси Ван Дейкнинг шахсий кўрсаткичлари Мессиникидан кам эмас. Футболни тушунган одам Месси ва Ван Дейкни урган голлари ҳисобидан таққослаш тўғри эмаслигини яхши билади, чунки биттаси ҳужумчи, биттаси ҳимоячи.

Ван Дейкнинг шахсий кўрсаткичларига келсак. Голландиялик ҳимоячи ўтган мавсум АПЛда, умуман, Европада рақибларига алданмаслик борасида рекорд ўрнатди. Тан олиш керак, айнан голландиялик ҳимоячи келганидан кейин “Ливерпул”нинг ҳимоячи анча мустаҳкамланди. Иккинчи қаватдаги курашда эса ван Дейк рақибларига умуман имконият қолдирмади. Голландия терма жамоаси билан Миллатлар Лигасида жуда ишончли ўйнади. Агар ван Дейкнинг муҳим голларни бартараф этгандаги кўрсаткичи билан Мессининг гол ургандаги кўрсаткичи таққосланса, менимча, ван Дейк Мессидан сира қолишмайди. Айтганча, ҳимоячи 2019 йилда шу пайтгача барча турнирларда 7 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Ван Дейк совринлар борасида ҳам ҳозирча энг яхшиси. У ЕЧЛ бош соврини соҳиби, АПЛнинг энг яхши футболчиси, УЕФА Суперкубоги соҳиби. Бир қарашда “Олтин тўп”га Ван Дейк кўпроқ муносиб эканлиги кўринади. Фақат унинг ҳимоячи эканлиги “Олтин тўп”ни олишга бироз номуносибдек кўрсатмоқда. Чунки мухлислар бу совринни ҳужумчилар ёки ҳимоячилар олишига кўникиб қолишган.

Якуний хулоса чиқаришдан йироқмиз. Биз шунчаки футболчиларнинг реал имкониятларини солиштирдик, холос. Албатта, Мессининг мухлислари ёки Роналдунинг мухлислари бу фикрларга қўшилмаслиги мумкин. Нима бўлганда ҳам, тез орада муносиб номзод кимлигини билиб оламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:35, 17.08.2019.
Ўқилди: 15556 марта.
Фикрлар: 16 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.