Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Деян Журжевич: “Омадсизлик ортда қолди”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 17-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида ўтказилган “водий дербиси”дан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Деян Журжевич иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.        

-  Мазкур учрашув борасида гапириш қийин. Аммо мени бугунги ўйиндан кўра, майдоннинг ҳолати футболчиларга яхшироқ тўп суриш имкониятини бермаганлиги кўпроқ ранжитди. Бундай майдонда эса футбол ўйнаш осон эмас. Майдон сифатли бўлганида, бугунги баҳсдан мухлислар янада кўпроқ ҳузур олган бўлардилар. Афсуски, бунинг иложи бўлмади.

  Жамоамиз ушбу ўйингача иккита баҳсда мағлубиятга учраганди. Шундай бўлса-да, шогирдларимнинг вазиятни ўнглай олишларига ишончим комил эди. Чунки йигитлар машғулотлар жараёнида ҳам, майдонда ҳам   астойдил тер тўкишаётган, фақат омадимиз келмаётганди. Футболчилар нимага қодир эканликларини бугун амалда исботлашди. Одатда ўйинлар қовушмаса ва очколар қўлга киритилмаса, футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлади. Қувонарлиси, йигитлар ғалаба қозониш учун астойдил тер тўкдилар ҳамда ушбу уриниш зое кетмай, омад бизга кулиб боқди. Гол урдик, яна иккита қулай вазият юзага келди. Бугунги учрашувда қўлга киритилган уч очконинг қиймати жуда юқори. Боиси, шунинг эвазига футболчиларимиз руҳан ўзларини тиклаб оладилар. Бундан буёғига бизга анча енгил бўлади. Муҳими, омадсизликдан халос бўлиб, жуда зарур бўлган ғалабага эришдик.

Журжевич расми 4

  Кийим алмаштириш хонасида шогирдларимга: “Биз ғалаба қозондик ҳамда омадсизлик ортда қолди. Бугунги ўйинни унутиб, энди кейинги “Насаф”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак”, дедим. Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан.

  Ўз навбатида жамоамизга муносиб рақиблик қилган “Андижон”га ҳам миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, кейинги сафар Андижонга ташриф буюрганимизда, майдоннинг ҳолати бугунгидан анча яхши бўлади.

- Сиз Андижонга учинчи марта ташриф буюрдингиз. Бунгача эса Лига кубоги баҳсида “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатгандингиз. Сўнгра, “Андижон” – “Бухоро” учрашувини ҳам бевосита стадионда томоша қилгандингиз. Бўлажак “водий дербиси” олдидан рақибни қанчалик ўргандингиз?

Албатта, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мураббий бўлажак рақибнинг қандай имкониятларга эга эканлигини ўрганади. Мен ҳам “Андижон”нинг ўйин услубини  ўргандим. Лекин мени ўз қўл остимдаги жамоа кўпроқ қизиқтиради. Мазкур учрашув олдидан рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, кучли ҳамда кучсиз жиҳатларини ўргангандик. Энди шуни ишонч билан таъкидлайманки, “Андижон”нинг ўйин услубини яхши таҳлил қилган эканмиз. Акс ҳолда, ғалаба қозона олмаган бўлардик. Айтишим жоизки,  “Андижон”  ҳам жуда яхши жамоа ва  бизга муносиб қаршилик кўрсата олди. Мезбонларни олдинда жиддий рақибларга қарши қийин учрашувлар кутиб турибди. Айниқса,  кейинги турда турнир жадвали пешқадами “Пахтакор” билан кечадиган ўйинда “Андижон”га омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугунги учрашувни бошқарган ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан ошган бўлсада, шу пайтгача ҳакамлар ишини муҳокама қилмаганман ҳамда бундан кейин ҳам ушбу анъанамга содиқ қолишни истайман. Улар ўз ишларини бажаришяпти. Мураббийларга ҳакамларнинг ишига баҳо бериш ярашмайди. Уларнинг ишини назорат қиладиганлар бор.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:36, 19.08.2019.
Ўқилди: 1942 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.