"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини зўрлашда айблаган америкалик модель Кэтрин Майоргага пул берганини тан олди.
TMZ тарқатган маълумотга кўра, Роналду моделга 375 минг доллар тўлаган, бироқ уни зўрлаганини мутлақо инкор қилмоқда.
Пул Майоргага, суд жараёнини ОАВ олиб чиқмаслик шарти билан тўланган. Кэтрин Роналдудан пулни 2010 йилда олганини айтди.
"Роналду Майоргага 375 минг доллар берган, ҳар икки томон ўша кеча тафсилотларини оммага тарқатмасликка келишган", - дейилади Роналдунинг суд иши бўйича иш ҳужжатларида.
Бу ҳужжатлар яқинда маълум бўлди. Унда Роналду моделга пул бергани бир неча марта такрорланган. Шу ҳужжатга кўра, бу ҳаракат Роналдунинг айбини тан олганини билдирмайди.
Аввалроқ, Роналдудан зўрлаш жинояти бўйича барча айбловлар тўхтатилгани хабар қилинган эди.