Хабарингиз бор, келаётган шанба куни Италия чемпионати старт олади. «Ювентус» биринчи турда «Парма»га қарши майдонга тушади. Янги мавсум олдидан Роналду ва Сарри ўз «Ювентус» телеканли учун интервью берди. Ушбу интервьюларни сизларга илиндик.
Сарри
Одатда мавсумни ёмон бошлайман, лекин «Челси» бундан мустасно. Адашмасам, Лондон клуби билан АПЛ стартидаги ғалабалар бўйича рекод қўйган эдим. Италияда ҳаммасини бошлаб олиш бироз мушкулроқ.
Трансферлар ҳақидаги саволлар бизни чарчатиб юборди. Ҳозирда жамоамиздаги 6 та футболчини сотиб юбориш ҳақида бош қотиряпмиз. Гап шундаки, уларнинг барчасини ЕЧЛ ўйинлари учун рўйҳатдан ўктаза олмаймиз. Бу мени жуда оғир вазиятга солиб қўймоқда. Трансфер ойнасининг сўнгги кунлари биз учун жуда оғир ўтиши кутилмоқда, сабаби юқори даражадаги футболчиларни клубдан қўйиб юбориш жуда ёқимсиз ҳолат. Дибала борасида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳозирда унинг спорт формаси юқори даражада эмас. Балки шу сабабли у биз истагандек «алдамчи тўққизлик» позициясида ҳаракатлана олмаяпти. Унда биз истаган ҳамма нарса бўлсада, қарор қабул қилишдан олдин ўйлаб олишимиз лозим. Тан олиш лозим, Дибала ҳақида узоқ сўзлашим мумкин, бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Афсуски, 6 та футболчи билан истамасакда ҳамкорлик қила олмаймиз. Биз қанчалар уни жамоада қолишини истамайлик ЕЧЛ учун 22 та ўйинчинигина рўйҳатдан ўтказа оламиз. Бу футболчиларнинг 3 таси дарвозабон бўлишини инобатга олсак, мени аҳволимни бир тасаввур қилиб кўринг! Янги мавсум олдидан «Ювентус» ўз олдига барча мусобақаларда ғолиб чиқишни мақсад қилиб қўйиши ҳеч кимга сир эмас. Бу осонлик билан қўлга киритилмасада, мен жамоамдан треблни кутяпман. Роналду биз истаган футболчи. У исталган позицияда тўп сура оладиган кам сонли футболчилардан бири. Умид қиламанки, айнан унинг ҳизматлари эвазига биз узоқ кутилган мусобақада ғолиб бўламиз. Тўғриси унинг майдонда Игуаин билан биргаликда тўп суриши менга манзур бўлди. Бу икки футболчи янги мавсумда бизнинг асосий ҳужумчиларимизга айланади.
Роналду
Ўтган мавсумда биз чакки ўйнамадик ва иккита совринга эга чиқдик. Шундай бўлсада, янги мавсумда барчаси бошқача бўлади. Мен «Манчестер Юнайтед» ва «Реал Мадрид» сафида ЕЧЛда ғолиб чиққанман ва биламанки, энди навбат «Ювнетус» либосидаҳам ушбу совринни бошим узра кўтариш вақти келди. Айнан ЕЧЛ янги мавсум олдидан бизнинг асосий нишонимиз бўлади. Бу сўзларим билан Италия чемпионати мен учун аҳамиятсиз демоқчи эмасман, аксинча биз чемпионлик учун курашдан чарчамаймиз.
Янги мавсум олдидан анчагина кучайиб оишга муваффақ бўлдик. Жамоамизга кучли футболчилар ва янги мураббий келди. Ўйлайманки, янги мураббийимиз бизга чемпионлик учун қандай йўл босиб ўтишимиз лозимлигини уқтиради. Мен ўз устимда тинмай ишлаяпман. Асосий мақсадим жамоам учун катта наф келтириш.