Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

«ПСЖ» ўйинчилари Тухелдан қониқиш ҳосил қилмаяпти

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ўйинчилари бош мураббий Томас Тухелнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Уларнинг фикрича, мутахассис методика ва таркиб танлашда кучли эмас, дея хабар тарқатди Le Parisien нашри.

Франция чемпионатининг 2-турида бўлиб ўтган «Ренн»га қарши ўйинда (1:2) Юлиан Дракслернинг майдонга туширилиши футболчиларга ёқмади. Боиси, у «Ним»га қарши ўтказилган 1-тур баҳсида (3:0) ёмон ўйин кўрсатган эди.

Бундан ташқари, ўйинчилар, жумладан, ярим ҳимоячи Марко Верратти Тухелнинг тактик қароридан ҳайрон бўлган. Италиялик футболчининг фикрича, «Ренн»га қарши ўйинда мураббий ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи ўртасидаги боғламларни йўлга қўйиш учун ҳеч қандай чора қўлламаган.

Германиялик мутахассиснинг машғулоти кўпроқ ҳимоявий ўйинга қаратилгани «ПСЖ» футболчиларига ёқмаяпти. Уларнинг фикрича, умумий тактикага, ҳужумкор ўйин стратегиясига, шунингдек, ўйинчилар орасидаги комбинацияга етарлича эътибор берилмаяпти. Парижликларнинг баъзи футболчилари Тухелнинг тактикаси «Неймарга узатма бер» билан чекланиб қолган, дея ҳисоблайди.

Манбага кўра, «Ренн»га қарши ўйиндан кейин «ПСЖ» футболчиларидан бири жамоадошидан: «Биз бугун қандай тактикада ўйнаганимизни тушундингми?», дея сўраган бўлса, унинг шериги: «Йўқ. Ҳар доимгидек», дея жавоб берган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:26, 21.08.2019.
Ўқилди: 4133 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.