"Фиорентина"нинг янги футболчиси Франк Рибери ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Клуб раҳбарияти ва ўз агентларимга миннатдорчилик билдираман. Бу жамоа билан келишувга эришганимдан хурсандман. Менинг танловимга турмуш ўртоғим жиддий таъсир ўтказди. Мен ҳамиша оиламга қулоқ соламан.
Мен бу жамоага Криштиану Роналду билан рақобатлашиш учун келмадим. А серия — яхши футболчиларга эга бўлган ажойиб мусобақа. Менда Францияга қайтиш варианти ҳам бор эди. Ватанимда ўйнамаганимга анча бўлган эди, аммо янги тажриба ортидан юришга қарор қилдим", - деди Рибери Football Italia нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Рибери "Фиорентина" билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.