«Челси» клуби раҳбарияти ҳужумчи Тэмми Абрахамга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.
Манбага кўра, лондонликлар 21 ёшли футболчининг маошини икки баравар оширмоқчи. Ҳозирда англиялик футболчи ҳафтасига 50 минг фунт стерлинг олмоқда. Янги шартнома имзоланганидан кейин унинг ҳафталик маоши 100 минг фунтга етади ва яна қўшимча бонуслар кўзда тутилади.
Абрахам «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2016 йилнинг май ойида лондонликлар сафида дебют қилган. Кейинги мавсумларни у «Бристоль Сити», «Суонси» ва «Астон Вилла» сафида ижарада ўтказган. Мазкур ёзда Абрахам «Челси» сафига қайтиб, дастлабки учта ўйинда иккита гол урди.