Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Зиданни кимни буюк футболчи деб атади?

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик чарп тўп афсунгари миллионлаб болакайларнинг футболга қизиқиб қолишига сабаб бўлган деса, адашамаган бўламиз. У ўзининг фантастик ҳаракатлари орқали футболни санъат даражасига кўтарибгина қолмай, ўз ҳамкасбларининг олқишига сабаб бўлган камсонли футболчилар қаторида ёдга олинади. Бугун футбол оламидаги машхур инсонларнинг Рони ҳақида айтган қизиқарли сўзлари жамланган мақолани эътиборингизга тақдим этамиз.

Киллиан Мбаппе

Мен Роналдиньо ва Педро Паулетанинг ўйинлари билан катта бўлганман. Очиғи, Роналдиньонинг тўп билан муносабатда бўлишини тил билан тушунтриб беришнинг сира иложи йўқ. У ақл бовар қилмас теҳника эгаси эди. Мен ҳалигача унинг айрим ҳаракатларини томоша қилишда давом этмоқдаман. Энг қизиғи шундаки, орадан 15  йил вақт ўтган бўлсада, унинг финтлари ҳали ҳамон урфда! Боз устига бразилияликнинг эластиc ҳаркатларини такрорлай оладиган бирорта футболчи яқин орада пайдо бўлмаслиги аниқ!

Гвардиола

Роналдиньо «Барселона» жамоасининг обрўсини қайтариб бериш учун энг катта меҳнат қилган футболчилардан бири. У бир қисқа муддат давомида жуда юқори формада тўп сурган бўлсада, ЕЧЛ ва «Ла Лига»да ғолиб бўлишга муваффақ бўлди. Тўғриси, унинг ўйинларини томоша қила туриб бу футболчини ерлик эканлигига ишониш жуда мушкул.

Мен Мессини кўргунимга қадар Роналдиньо сингари жуда чиройли футбол кўрсатиб натижа қайт эта оладиган футболчини учратмаган эдим.

Икер Касильяс

Афсуски, Роналдиньо катта футболни тарк этмоқда. Очиғи сен туфайл кўп бор қийинчиликларга учраганман. Менинг дарвозам олдида голларни қалаштириб ташлаган бўлсангда, футбол мухлиси сифатида сенинг ўйинларингдан завқланган эдим.

Бу ҳақиқатан ҳам бошқача дамлар эди! Мен яна сенга қарши майдонга тушишни истасамда бунинг сира иложи йўқ.

Касилиас томонидан Роналдино фаолиятини якунланлаган куни ижтимоий тармоқдаларга жойлаштирилган пост

Серҳио Рамос

Роналдиньо юқори формада қисқа муддат тўп сурган бўлсада, ўз даврида уни ушлаб қолишнинг сира иложи йўқ эди.  У ҳам ҳужумчиликни ҳам ҳужум бошлашни бирдек уддалай оладиган иқтидор эгаси эди. У футбол тарихида абадий қолиши аниқ. Айнан унинг шарофати билан «эл-классико»га бўлган қизқиш кескин кўтарилиб кетган эди.

Ибраҳимович

Бу ерда ҳаммаси ўз-ўзидан маълум! У дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири ва унинг ўйинларидан завқланмаслик чинакам жиноят дегани!

 

Деко

Роналду ёки Месси? Мен бу саволга Роналдино деб жавоб беришни истайман. Биз майдонда нима қилишни билмай қолган чоғларимизда Рони йўқ жойдан голли вазиятни яратар ва барчасини жуда чиройли амалга оширар эди. Унинг майдонда кўрсатган мўъжизлари тарихда қолди. Ундан сўнг, ҳеч ким бундай финт ёки дриблингни қайта ижро эта олмайди.

Лео Месси

Айнан Роналдиньо «Барселона»даги тактик ўзгаришларга сабаб бўлган. У илк мавсумда ҳеч қандай соврин ютмаган бўлсада, мухлислар муҳаббатини қозонишга муваффақ бўлган эди. Кейинчалик бирин кетин совринлар Католонияга кела бошлади. Мухлисларнинг қувончини тасаввур қиляпсизми?

«Барса» Роналдиньонинг ҳизматлари учун  доиммо яхши ном билан хотирлаши аниқ. У менинг футболдаги биринчи устозларимдан бири сифатида ҳам қалбимдан муқим ўрин эгаллаган.
Барселона расмий сайтидан

Виктор Валдез

Рони келиши билан «Барселона»ни бутун дуёга машхур қилиб юборди. У мен кўрган иқтидорли футболчилар ичида энг кучлиси. Мен хатто уни Мессидан ҳам иқтидорлироқ ҳисоблайман.

Зайниддин Зидан

Буюк, буюк футболчи! Тезкор, эгилувчан ва кучли теҳника эгаси. Кўпчилик унин асосий қуроли сифатида дриблингини қайт этсада, мен ундай ҳисобламайман. У туғма фантазиста! У чинакам ҳужумларни бошловчи жамоанинг матори ва юраги! Унинг ўйинни ўқий олиши ва вазиятга тўғри баҳо бериши олдида шляпамни ечсам арзийди!

Роналдиньо иштирокидаги ҳайрия учашувидан сўнг берилган интервьюдан

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:45, 28.08.2019.
Ўқилди: 17982 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.