Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Чарм тўп-2019” бош соврини Тошкентда қолди

Баҳо:
+ | -

Республикамиз бўйлаб соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт тарғиботи йўлида бир қатор самарали дастурлар шакллантирилган бўлиб, улар ёрдамида аҳолининг кўплаб қатламини оммавий спортга жалб этишга муваффақ бўлинмоқда. Кеча пойтахтимизда анъанавий “Чарм тўп” мусобақасининг Республика финал босқичи ўз якунига етди.

Юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган ҳал қилувчи босқичда энг кучли икки жамоа Навоийнинг “Навбахор” ва Тошкентнинг “Иқбол” жамоалари мутлақ ғолиблик учун майдонга тушишди. Ҳал қилувчи баҳс пойтахтимиздаги муҳташам “Миллий” стадионида, дунёнинг энг кучли рефериларидан бири Равшан Эрматов ҳакамлигида ўтгани мусобақага бўлган эътибор не чоғлик катта эканидан далолат бермоқда. Финал беллашувини рамзий очиб беришда ўзбек футболининг афсоналари Биродар Абдураимов ҳамда Тўлаган Исоқов иштирок этишди.

“Навбаҳор” ва “Иқбол” жамоалари баҳси ҳақиқий финалларга хос шиддатли тусда кечди. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, 30 дақиқадан давом этган икки бўлимда рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳеч бир ўйинчига насиб этмади. “Футбол лотореяси”да эса омад пойтахт жамоасига насиб этди – 4:2. Шу тариқа Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан ташриф буюрган “Иқбол” жамоаси “Чарм тўп-2019” мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Тантанали тақдирлаш маросимида Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъул ходими Шавкат Султонов ҳам иштирок этишди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ҳам катта шодиёна остида кечди. Бўлимлар орасидаги танаффус вақтида ва тақдирлаш маросими якунига етгач эстрадамизнинг таниқли юлдузлари ўз куй-қўшиқлари билан меҳмонларга қувонч бағишладилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:35, 29.08.2019.
Ўқилди: 2174 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.