Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Футзал. «Чкалов кубоги». Ўзбекистон миллий терма жамоаси мағлубият билан бошлади (видео)

Баҳо:
+ | -

Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.  

Бугундан Нижний Новгородда 3-марта ташкил этилаётган “Чкалов кубоги” мусобақаси старт олди. Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақада бош соврин учун шунингдек,  Россия U-19 терма жамоаси,  “Спартак” (Москва) ҳамда “Оргхим” (Нижний Новгород) футзал клублари баҳс олиб боришади. Ҳар бир жамоа мусобақа давомида 3 тадан ўйин ўтказади.   


 Терма жамоамиз илк ўйинни "Оргхим" клубига қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Россия U19 ва "Спартак" жамоалари ўртасидаги ўйинда ёшлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Чкалов Кубоги” мусобақаси
29 август – пайшанба

"Оргхим" – Ўзбекистон 3:1
Голлар: Сергей Денисов,  Александр Сурик - Рустам Умаров (автогол), Ҳусниддин Нишонов.
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Дилмурод Шавкатов,  Илҳом Ҳамроев.
Захирадан тушганлар: Машраб Адилов, Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Абдулла Солихов.  
Огоҳлантириш: Равшан Элибоев (34).

Манба: ufa.uz
Киритилди: 05:43, 30.08.2019.
Ўқилди: 3437 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик