Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (55,3 кг) вазн тоифасида қўшчемпион (WBA ва IBF камарлари соҳиби) Даниэл Роман (27-2-1, 10 КО) 13 сентябрь куни «Madison Square Garden»да (Нью-Йорк) Муроджон Аҳмадалиевга (6-0, 5 КО) қарши рингга кўтарилмайдиган бўлди.
«Романда чап елкасида муаммо пайдо бўлган, — деди менежер Алекс Кампоново. — Биз ҳозирча бу жароҳатнинг қанчалик жиддий эканини билмаймиз. Ўтган ҳафтада МРТ қилдирдик, бугун ёки эртага аниқ жавобини оламиз».
Романнинг мураббийи Эдди Гансалеснинг айтишича, чемпион 19 август куни спарринг билан машғулот вақтида жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA камарига асосий даъвогар саналади.