Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жароҳат олган тиззасидан операция қилинди.
"Кекса синьоралар"нинг расмий сайтининг хабарига кўра, жарроҳлик операцияси муваффақиятли бўлгани айтилмоқда. Тикланиш учун камида 6 ой вақт талаб этилади.
Маълумот учун, 35 ёшли италиялик ҳимоячи август ойи охирларида машғулотлар пайтида жароҳат олганди. Унга ўнг тиззаси хочсимон пайларининг узилиб кетиши ташхиси қўйилган эди.