Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тоғдаги йиғинни якунлаган АГМК «Андижон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган АГМК 30 августдан 4 сентябрга қадар Чимён тоғ ёнбағрида жойлашган "Арчазор"да йиғин ўтказди.

Мазкур йиғин давомида жамоа мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир меъёрда ушлаб туришга эътибор қаратишди. Бугун қисқа йиғинни якунлаб қайтган олмалиқликлар Қибрайда Суперлига вакили "Андижон" билан назорат учрашувини ўтказишга ҳам улгурди.

Тоғдаги йиғинда жисмоний ҳолатга эътибор қаратилган бўлса, эндиги вазифа жамоанинг ўйин амалиётини ҳам бир маромда сақлаб туриш лозим. Шу боисдан ҳам бугун назорат беллашувида "Андижон" спарринг рақибга айланди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинда ҳар иккала жамоа аъзолари ҳужумкор ўйинга эътибор қаратишга уринишди. Биринчи таймда "Андижон" ҳам, АГМК ҳам голли вазиятларни яратишга эришишди. "Андижон" футболчилари яратилган вазиятларини голга айлантиришни уддасидан чиқа олмаган бўлса, Тошкент вилояти вакиллари танаффусга қадар рақиб дарвозасини икки бор аниқ нишонга олди. Дастлаб Сайдулло Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Санъат Шихов жарима майдончаси ичидан тўпни тўрга йўллаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Дилшод Жўраев Мурод Тошматов ривожлантирган ҳужумни голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар иккала жамоа сафида янги 11талик майдонга чиқди. Миржалол Қосимов танаффусдан кейин йиғинда бўлиб турган ёшлар жамоаси аъзолари Шероз Жалолов, Сайдулло Тошпўлатов, Фарҳод Имамов ва Камрон Абдулҳамидов сингари ёш иқтидорли футболчиларга имконият берди. Иккинчи бўлимда жамоалар ижросида бошқа гол урилмади. Шу тариқа АГМК мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида "Андижон" устидан ғалаба қозонди.

Назорат ўйини
4 сентябрь, чоршанба
АГМК - "Андижон" 2:0
Қибрай стадиони.
Бош ҳакам: Вадим Агишев.
Голлар: Санъат Шихов (36), Дилшод Жўраев (43)
АГМК - Суҳроб Султонов (Акбар Тўраев, 30) - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Владислав Касминин, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.
Иккинчи бўлимда ўйнаган таркиб: Акбар Тўраев (Роман Абдулов, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, ҒуломҲайдар Гулямов, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Сайдулло Тошпўлатов, Жасур Ҳакимов - Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Фарҳод Имамов.

АГМК навбатдаги назорат ўйинини 8 октябрь куни Олмалиқда "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз аъзолари Низомиддин Зиёвутдинов, Жасур Яхшибоев Олимпия терма жамоаси йиғинида иштирок этаётгани туфайли жамоа машғулотларида қатнашмаяпти. Шунингдек, жамоамиз массажчиси Абдулла Ризбоев эса Миллий жамоа ихтиёрида ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Фаластинга қарши ўйинга жўнаб кетган. Элгужа Григалашвили, Зафар Полвонов ва Бобур Юлдошев эса микро жароҳатлари туфайли бугунги ўйинда иштирок этишмади.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 21:38, 04.09.2019.
Ўқилди: 3259 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.