Goal.com нашрининг тарқатган хабарларига кўра, Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячи Эмре Жан ва ҳужумчи Марио Манжукични ЕЧЛ қайдномасига киритмади. Сабаби туринликлар икки футболчиларни қишки трансфер ойнасида сотиб юбормоқчи.
Икки футболчига ҳам янги жамоа излаш учун рухсат берилди. Аввалроқ, Жан клуб раҳбариятига ўзининг норозилигини билдирган эди.