ММА жангчиси Александр Емельяненко Хабиб ва Порье жанги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нурмагомедов барча жангларда фаворит ҳисобланади! Ишонаманки, агар у жароҳати ва жисмоний ҳолатида муаммоларга дуч келмаса, ушбу жангда рақибини мағлуб этади.
Порье тез чарчайди, умуман, уларнинг ҳаммаси чарчайди. Матбуот анжуманида у суҳбатни тўғри ташкил этиш учун ҳатто нафас олишга ҳам қодир эмас эди, Порье жангдан олдин ўлиб бўлган! У тинчланиб, хато қилганини айтиши керак. Нурмагомедовга қарши жанг қилишнинг кераги йўқ, яхшиси бошқа иш билан шуғулланган маъқул» деб айтиб ўтди Емельяненко.