Франция терма жамоаси ҳимоячиси Самюэль Умтити жароҳати сабабли Албанияга қарши ўйинни ўтказиб юборди.
L’Equipe нашрининг хабарига кўра, “Барселона” футболчиси машғулотларда жароҳат олган. Катта эҳтимол билан у 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Андоррага қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Умтити жароҳат олган Эмерик Ляпорт ўрнига терма жамоага чақирилган эди.