Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаш ўйинида Сербияга қарши ўйинда гол урди.
Португалиялик футболчи учун бу миллий терма жамоадаги 89-голига айланди.
Ушбу кўрсаткич бўйича у дунёда иккинчи ўринни эгаллади.
Биринчи поғонада эронлик Али Даеи - 109 та гол.
Венгрия терма жамоаси сафида Ференц Пушкаш 84 та гол билан кучли учликни якунлаб берган.