Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда кўплаб терма жамоаларда бир йўла икки давлат фуқороси саналадиган футболчилар тўп суриши одатий холга айланиб бормоқда. Бундай футболчилар сирасига кирувчи кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин. Ана шундай футболчилар кўпинча икки давлатдан бирининг терма жамоасида тўп суришга мажбур бўлишади. Бугунги қаҳрамонлаимиз уз фаолияти давомида икки давлатдан бирини танлаганлар бўлади.

Леонел Месси

Терма жамоа сафида омадсизлик борасида Лео Мессига етадигани бўлмаса керак. У қанчалар кучли футбол намойиш этмасин, Аргентина учун  бирорта соврин ютиб беришнинг уддасидан чиқа олмаяпти, бироқ ҳаммаси ўзгача бўлиши мумкин эди! Гап шундаки, унга ўз вақтида Испания терма жамоасида тўп суриш таклифини беришган эди. Футболчи узоқ ўйлаб ўтирмасдан Аргентинани танлайди. Кейинчалик, Испания терма жамоасининг олтин даври бошланди ва улар дунё шохсупасига кўтарилишга муваффақ бўлишди. Агарда, Месси ўз вақтида Испания терма жамоасини танлаганда борми? Испания футболи олтин даврининг чинакам дурдонасига айланган бўлармиди? Азалий рақобатчиси Роналдудан етиб бўлмас даражада узоқлашиб кетган бўлармиди? Бундай саволлар кўплаб пайдо бўлсада, афсуски, саволлар жавоб олишнинг иложи йўқ.

Калиду Кулибали

Ҳозирда трансфермаркет нашри томонидан дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси сифатида қайд этилган футболчи Сенегал терма жамоасида тўп суришидан хабарингиз бор. Футболчи учун ҳаммаси бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин эди, сабаби унда иккита давлат паспорти мавжуд. Калиду Франция фуқароси ҳам ҳисобланади. Ўз вақтида футболчи билан Франция футбол раҳбарлари боғланишганида, футболчи оила аъзоларидан маслаҳат сўрайди ва отасининг сўзлари туфайли Франция шарафини ҳимоя қилишдан бош тортади. Кўплаб франциялик  футболчилардан фарқли ҳолда қаҳрамонимиз ўзи туғулган давлат шарафини ҳимоя қилишни авзал кўради! Бундай танлов жуда камдан-кам холлардагина кузатилади.

Левин Курзава

Франция терма жамоасидаги ўйинлари билан кўпчиликка яхши таниш бўлган футболчининг отаси полшалик бўлиб, онаси кичик Гвадалупе давлатидан. Қаҳрамонимиз 18 ёшида Франция ёшлар терма жамоаси билан қитъа чемпионлигини қўлга киритади ва бутун Европани ўзига қаратади. Футболчида поляк қони оқаётганидан хабари топган Полша футбол вакиллари Левин билан алоқага чиқади уни терма жамоада тўп суришга чорлайди. Бу савол устида узоқ бош қотирган футболчига Франция терма жамоасидан ҳам таклиф тушади вазият янада қийинлашади. Оқибатда, Левин Франция термасини танлашга қарор қилади ва жамоа сафида бир неча ўйин ўтказади.

Мауро Икарди

Аргентина терма жамоасидан четда қолиб кетишига ўрганиб қолган бўлсакда, Икарди ўз танловидан сира афсусланмаслигини бот-бот такрорлайди. Футболчига ўз вақитда Италия ва Испания терма жамоаларидан таклифлар тушган бўлсада, Икарди ўз ватани жамоаси шарафини ҳимоя қилишни авзал кўргани эътиборга молик.

Энг қизиғИ шундаки, футболчи 18 ёшга тўлган чоғида Италия терма жамаосининг ёшлари сафида тўп тепиши мумкин эди. Хатто унга сардорлик боғичини таклиф этишган бўлсада, ўз фикридан қайтмаган экан. Кейинчалик Испания футбол раҳбарлари унинг отаси билан алоқага чиқишган ва хатто каттагина суммадаги пул ҳам таклиф этишган. Футболчи Аргентина терма жамоасида тўп суриш болаликдаги энг катта орзуси эканлиги ва бу орзудан воз кечмаслиги боис, барча таклифларни рад этган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:54, 10.09.2019.
Ўқилди: 9218 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.