Ҳафта бошида Жейсон Денайер Шотландия билан бўлиб ўтган Эвро-2020 саралаш ўйинида (4:0) оёғидаги жароҳати туфайли Бельгия терма жамоасида ўйнай олмади.
"Лион"нинг "Амьен" билан 5-тур доирасидаги бугунги учрашуви учун "Лион" футболчилари рўйхатида Денайер киритилмаган, деб хабар беради L'Equipe.
Маълумот ўрнида, тўрт турдан сўнг "Лион" 7 очко билан Франция чемпионатининг 5-поғонасида бормоқда.