Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида старт олган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтмоқда. Бироз аввал икки нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
-72 килограмм вазн тоифасида Арам Варданян германиялик Феликс Видмаерни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан бўлса, -82 килограмм вазнда Нурбек Ҳошимбеков норвегиялик Ражбек Бисултановни муддатидан аввал таслим қилди. Афсуски, ака-ука Ислом ва Илҳом Баҳромовлар чорак финалда омадсизликка учради.
Ярим финал жуфтликлари:
-72 кг: Арам Варданян – Аик Мнатсаканян (Болгария)
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков – Лаша Гобадзе (Грузия)