Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: «Қимматли очколарни бой бердик»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

— "Локомотив" учун барча ўйинлар оғир кечаяпти. Ҳамма рақибларимизга бизга қарши сўнгги ўйинга чиқаётгандек тайёрланишади, назаримда. Қимматли очколарни бой бераётганимизда ўзимизнинг ҳам айбимиз бор. Захира ўриндиғимизда кучлар билан рақибни мағлуб эта олмаяпмиз. Бугун икки хил тайм ўтказдик. Биринчи таймда тўпни назорат қилдик. Ҳисобни очдик, вазиятларга эга бўлдик. Аммо иккинчи таймда негадир ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Бундан ташқари терма жамоаларга чақирилган футболчиларимиз турлича ҳолатларда етиб келишди. Танаффус пайтида футболчиларга охиригача курашиш лозимлигини уқтиргандик. Афсуски, улар кўрсатмаларни мукаммал бажара олишмади. Натижада қимматли очколардан маҳрум бўлдик. Бу учрашув бизга сабоқ бўлади. Биз таслим бўлмаймиз, охиригача курашишда давом этамиз.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 23:23, 15.09.2019.
Ўқилди: 2877 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик