Кириш Регистрация

Бугун олти нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -1
Бўлим: СПОРТ

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун доирасида 6 нафар вакилимиз чорак финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадилар. 15:00 дан бошланадиган кундузги дастурда Шаҳобиддин Зоиров ва Санжар Турсунов, 19:00 дан кейинги кечки дастурда эса Миразиз Мирзаҳалилов, Бобоусмон Батуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади. Терма жамаомиз вакилларининг бугунги рақиблари қуйидагича:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Азат Усеналиев (Қирғизистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Санжит Санжит (Ҳиндистон)

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Муҳаммад Ҳамоут (Марокаш)
-69 кг: Бобоусмон Батуров – Деланте Жонсон (АҚШ)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина)

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:45, 17.09.2019.
Ўқилди: 4103 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик