Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. Бироз аввал -77 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Жалгасбай Бердимуратов бронза медали учун мусобақа мезбонларидан бири Асхат Дилмуҳаммедовга қарши баҳс олиб борди.
Кескин ва муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчимиз Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритган эди. Афсуски, бронза медали учун кечган бошқа бир баҳсда Элмурат Тасмуратов (-60 кг) эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов