Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЕЧЛ. «А» гуруҳи. «ПСЖ» «Реал»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 1-тур ўйинлари якунланди. "А" гуруҳида иштирок этаётган "Брюгге" ва "Галатасарой" жамоалари ўртасидаги ўйнда ҳисоб очилмади.

Турнинг марказий ўйини Парижда бўлиб ўтди. «ПСЖ» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мадридликлар посбони Тибо Куртуа биринчи бўлимда Анхель ди Мария томонидан йўлланган иккита зарбани яқин бурчагидан ўтказиб юборди.
 
Мадридликлар учрашув давомида жуда кўп хавфли зарбалар йўллашди. Аммо, эътиборли томони, уларнинг бирортаси дарвоза томон аниқ бормади. Тўп устун ёки тўсин ёнидан ўтиб кетаверди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда парижликлар қарши ҳужумда Зидан жамоасини жазолашди. Менье бўш қолган дарвозани ишғол қилди — 3:0.

Европа чемпионлар лигаси, 1-тур

"A" ГУРУҲИ
Брюгге Бельгия – Галатасарой Туркия 0:0 (0:0, 0:0)
Брюгге – Миньоле, Мата, Митрович, Дели, Ритс (Альварес, 86), Диатта, Рикка, Вормер, Ванакен, Окереке (Опенда, 60), Бонавентуре (Дианье, 73).
Галатасарой – Муслера, Мариано (Озбайракли, 90), Луйиндама, Маркао Тейшейра, Нагатомо, Лемина (Мор, 60), Нзонзи, Сери (Донк, 90), Фегули, Фалькао, Бабел.
Огоҳлантиришлар: Лемина (56), Опенда (73), Нзонзи (73), Вормер (80), Донк (90).

ПСЖ Франция – Реал Мадрид Испания 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 14 Ди Мария, 2:0 – 33 Ди Мария, 3:0 – 90 Менье.
ПСЖ – Навас, Менье, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Гуйе, Маркиньос (Эррера, 70), Верратти, Сарабия (Диалло, 89), Икарди (Шупо-Мотинг, 60), Ди Мария.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Милитао, Менди, Хамес (Йович, 70), Каземиро, Кроос, Бэйл (Винисиус Жуниор, 79), Бензема, Азар (Васкес, 70).
Огоҳлантиришлар: Карвахаль (32), Винисиус Жуниор (82), Ди Мария (82), Варан (89), Бернат (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:14, 19.09.2019.
Ўқилди: 9099 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик