"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа лигасининг 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Астана"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўзимизга қийинчилик яратиб олдик. Бундай ўйинларда дастлабки 20 дақиқада ишонч билан ҳаракат қилиб, кейин шунчаки завқланишимиз керак. Баъзи футболчиларимизга ўйин амалиёти керак. Улар ёрдамида 3 очкони қўлга киритганимиз яхши бўлди.
Ёш футболчиларимиз бугун яхши имкониятга эга бўлишди. Улар ўйинга тайёр бўлишмаганида майдонга тушмаган бўлардилар", - деди Сульшер.