Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бугун мукофот жамғармаси 12 000 евро бўлган шахмат фестивали бошланди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 20-29 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтади. Мазкур чемпионат РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида ташкил қилиниб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

“МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” доирасида 3 турнир бўлиб ўтади. Асосий мусобақа бу 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати. Бундан ташқари, рапид(тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ҳамда ФИДЕ арбитлари учун халқаро семинар бўлиб ўтади.

Мусобақада 6 мамлакатдан – Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан умумий 200 нафар иштирокчи қатнашиши режалаштирилмоқда.

Мукофот жамғармаси 12.000 евро бўлган фестивалда, стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болаларга 3000 евро, қиз болаларга эса 1500 евро пул мукофоти берилади.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўладилар.

Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади.
“МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ”да очилиш маросими 21 сентябр куни 12:00 да, 29 сентябр соат 16:00 да ёпилиш (тақдирлаш) маросими бўлиб ўтади.

Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилади.

Ушбу турнир ФИДЕ, Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан РосАтом ҳамкорлигидигаи илк турнир.

Манба: www.uzchess.uz
Киритилди: 17:47, 21.09.2019.
Ўқилди: 2823 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.