Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Хавининг башоратлари

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ва «Барселона» сафидаги фантастиr ўйинлари орқали барча совринларни қўлга киритган футболчи сифатида тарихда қолиши аниқ. Унинг сунгги қитъа чемпионатадан аввалроқ қилган тахмини қанчалар тўғри чиқанини барчамиз гувохи булдик. Бугун қахрамонимиз томонидан анча аввалроқ берилган интервьюларни тақдим этамиз. Унинг топқирлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ!

Антуан Гризман

Антуан мен кўрган ҳужумчилар орасида энг кучлиларидан бири деб айта оламан. У Франция терма жамоасида ҳам «Атлетико Мадрид»да ҳам ўйин натижасига таъсир ўтказа оладиган футболчи ҳисобланади. Унинг майдондаги ҳаракатлари кишини қувонтиради. Антуан билан бир неча бор майдонда тўқнаш келганим учун у ҳақида қўрқмасдан шу сўзларни айтмоқдаман. Тоғри Месси жамоани ортидан етаклаб юришдан тўхтамагунича Гризман ўз ўйинини топа олмаслиги мумкин, бироқ у шусиз ҳам «Барселона»ни кучайтира олади.

Трансфер амалга ошишидан бир йил аввалроқ

Неймар

Мен уни доим ҳурмат қилганман. У чинакам футбол дахоси. Неймар майдондаги ҳар бир дақиқани санъат асарига айлантиришни истайди ва бу ишни уддасидан чиқади. Очиғи ундаги потенциал Мессидан бошқа ҳеч кимда йўқ. Агарда у "ПСЖ"га ўтиб кетса, буйук футболчи бўлиш имкониятини қўлдан бой беради. Менимча унинг ПСЖга утиши "Барселона" учун ўғир зарба бўлар, бироқ Неймар учун икки ҳисса қийинроқ бўлади. Енг ачинарлиси шундаки, Неймар кетса, у учун Католония ешиклари ҳеч қачон қайта очилмайди.

Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар авж олганда

 

Муҳаммад Салаҳ



Салаҳ дунёдаги энг тезкор футболчилардан бирига айланиб бормоқда. Ҳозирда у Роналдудан ҳам тезкор футболчига айланиб улгурди. Бундан ташқари, у катта тезликда ҳам ҳимоячиларни алдаб ўтиб кетиши мумкин. Салаҳ исталган жамоа учун бош оғриғи бўлиши мумкин. Кўпчилик уни бир мавсум футболчиси деб таҳмин қилмоқда, лекин менимча у келажакда чинакам юлдуз даражасида кўтарила олади.

Хави Салаҳ ҳақида бир неча бор интервью берган бўлсада, у томонидан Салаҳ «Рома» жамоасида тўп тепиб юрган даврларда берилган интервьюни тақдим этишга қарор қилдик. Хавининг топқирлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ.


Мбаппе



Киллиан жисмонан жуда ривожланган футболчи. Бундан ташқари катта тезликда тана билан ҳам яхши ўйнай олади. Ҳали 20 ёшга тўлмаган йигитчанинг шу қадар сифатли футбол намойиш этишига қойил қолмасдан иложингиз йўқ. У чинакам фантастик футболчи. Афсуски, муаммо ҳам айнан шунда. Агар Мбаппе ўсишдан тўхтаб қолса, келажакда унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилади. Очиғи унга Гвардиоланинг жамоасида тўп суришни маслаҳат берган бўлар эдим. Ана шундагина Мбаппе ўз ўйинини янги даражага олиб чиқа олади.

2018-йилги мундиал олдидан билдирилган фикр


Бонус

Андрес билан нафақат майдонда балки ҳаётда ҳам бирга кўп ғалабалар ва кўплаб мағлубиятларни бошдан кечирганмиз. Унинг «Барселона»нит арк этиши ҳақидаги хабар бугун ёки эртага эълон қилинишини таҳмин қилаётган бўлсамда, бунга ишониш қийин. ОчиғИ бутун ҳаётинг ўтган клубдан кетиш нақадар оғир эканлигини мен яхши ҳис этганим боис, Иньестанинг кўнглидан нима ўтаётганини тасаввур қиляпман. Дўстим, сен футбол оламида ўз сўзингни айта олган омадли инсонсан. Сен каби буюк футболчи билан бир жамоада тўп сурганимдан фахрланаман.

Иньестанинг "Барселона"даги сўнгги ўйинидан сўнг ижтимоий тармоқда қолдирилган пост

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:28, 23.09.2019.
Ўқилди: 15792 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.