Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Абрамов қайси футболчиларга терма эшикларини очиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Дарҳақиқат узоқ кутилган «Купер истеъфоси» амалга ошди ва юртимиз мухлисларнинг елкаларидан тоғ ағдарилгандек бўлди. Боз устига жамоа тепасида кўришни истаётганимиз Вадим Абрамовнинг келиши эса, сўнаётган умид учқунларини алангалатиб юборди. Хўш, Карленович келгач, қайси футболчиларни терма жамоада кўришимиз мумкин? Бугун шу мавзуда бироз бошқотирамиз.

Сардор Рашидов



Вадим Абрамовнинг жамоалари доиммо теҳникаси юқори бўлган футболчилардан ташкил топиши ҳеч кимга сир эмас. Айнан унинг даврида жамоамиз тўп назорати бўйича кўплаб рекордларни янгилаган, рақиб ким бўлишидан қатиъй назар майдонда 1-рақамли бўлиб туп сурган эдик. Эктор Купердан фарқли ўлароқ, Абрамовнинг ҳужумкор услубида Рашидовга жой топилиши аниқ. Боз устига ҳозирда Қатар чемпионатида голлар киритаётган Сардорнинг ўзи ҳам терма жамоани соғинган ва унинг келажакдаги парвози учун ҳам бу чақирув жуда муҳим. Агарда Абрамов Рашидовни термага қайтарса, бу жамоамизга катта устунлик беради. Рашидов қанотларда тезкорлик эвазига жамоамизга вазиятлар яратишда қўл келибгина қолмай, ўрни келганида тўпни ўзида ушлаб туришни ҳам уддалай олади.

Виталий Денисов



Жаноб Купер қанот ҳимоясида кимни ўйнатмасин, барибир Денисовнинг йўқлигини беркита олмагани ҳеч кимга сир эмас.

Ҳозирда Россиянинг «Крылья Советов» жамоасида тўп сураётган ҳимоячи ёш бўлмасада, ўзининг улкан тажрибаси билан бизга асқотиши мумкин. Бундан буёғига хатогача бўладиган ўйинларда  катта ўйинларда иштирок этган футболчига бўлган эҳтиёж ортишини инобатга олсак, Денисов учун терма жамоа эшиклари яна очилиши мумкин. Виталийнинг ўзи билан ижтимоий тармоқда сўзлашганимда, таклиф тушса, албатта юртимиз шарафини ҳимоя қилишини ва терма жамоамиз учун қўлидан келганича ёрдам беришга тайёрлигини айтган эди.

Ҳумоюн Муртозоев



«Насаф»  сўнгги йилларда ўзбек футболига кучли ёшларни етказиб бермоқда. Ҳумоюн Муртозоев ҳам айнан шундай футболчилардан бири. Ўйлашимча Абрамов уни албатта терма жамоага чақиради. (ҳеч бўлмаса ўртоқлик учрашувлари учун) Гап шундаки, Абрамов Купердан фарқли ўлароқ ички чемпионатимзни кузатиб боради. Айнан шу фактор эвазига Ҳумоюн термамиздан чақирув олишга жуда яқин турибди. Ҳозирда ҳужум чизиғимизаги Сергеев ва Абдухолиқовдан кўра ёшроқ ва ғалабага чанқоқ ёшлар «Супер лига»да кўп эканлигини Абрамовчалик ҳеч ким яхши билмайди. Шундай экан, катта эҳтимол билан Муртозоеви миллий терма жамоамиздан чақирув олганини эшитиб қолишимиз мумкин.

Умаржон Эшмуродов


Яна бир «Насаф» клуби етакчиларидан бири ва сардори саналадиган Эшмуродов ҳам термамиз учун чинакам керакли бўлган футболчи. Баланд бўйли, чаққон ва иккинчи қаватда жуда фаол бўлган марказий ҳимоячи Купернинг марказий ҳимоёчиларидан кўра фойдалироқ бўлиши мумкин. Тўғри, унда халқаро тажриба йўқ, бироқ ундаги ғалабага бўлган иштиёқ барча камчиликларни тўлдириб кетиши мумкин. Умуман олганда, Умаржонни синаб кўришнинг айни пайти.

Рустам Ашурматов


Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган хамюртимизнинг терма жамоадан чақирув олганидан хабарингиз бўлса, керак. Шундай бўлсада, унга тўхталиб ўтишга қарор қилдик. Қувонарлиси шундаки, агар Купер ўз постида қолганида, Ашурматов терма жамоага шунчаки саёҳ сифатида ташриф буюрган бўлар эди. Менимча Абрамов ёшлар билан ишлашга анча кўникиб қолди ва ўз услибига содиқ қолганча, Ашурматов учун имконият беради. Жаноб Купер томонидан яратилган Исмоилов ва Криметс тандеми тажрибали бўлсада, ўйин давомида жуда кўп бор тезлик борасида оқсашганига гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, уларнинг Ёши ҳам 30 дан ўтиб кетганига анча бўлди. 2022-йилда бўлиб ўтадиган ЖЧ учун таркибни ҳозирдан шакиллантириб бориш ўта муҳим. Абрамов катта эҳтимол билан Ашурматовни асосий планга олиб чиқса, ажаб эмас. Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, Рустам ҳозирда ўз клубида чинакам етакчилардан бири. Бундан ташқари, тез орада жамоаси билан олий лигага чиқишга яқин турибди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:21, 23.09.2019.
Ўқилди: 15786 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.