Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Мана буни трансфер деса бўлади

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда клублар кучли футболчини қўлга киритиш учун катта суммадан воз кечишлари шарт. Баъзан эса, кўримсизгина нарх эвазига сотиб олинган футболчилар жамоанинг муҳим фигураларидан бирига айланади. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида қисқача

Серж Гнабри

“Арсенал”да ўзини кўрсата олмаган футболчи ортга қайтади ва “Вердер” клубида ўз фаолиятини тиклашга ҳаракат қилади. Футболчи “Вердер” сафидаги ўйинлари орқали “Бавария” жамоаси қизиқишлари доирасига тушиб қолади ва кейинг мавсумни “Голливуд” сафида бошлайди. “Бавария” Серж учун 8 миллион евро тўлган бўлсада, ҳозирда унинг нархи 60 миллионгача кўтарилган. Бундан ташқари, Роббен кетгач, мухлислар айнан Гнабри унинг ўрнини эгаллашига ишонишмоқда.

Сусо

Испаниялик футболчи катта футболга айнан “Ливепул” жамоасида кириб келган бўлсада, жамоанинг асосий таркибига кириб олишни уддалай олмган эди. Кейинчалик клуб футболчини “Милан”га атиги 1 миллион евро эвазига сотиб юборади. Италия клуби футболчини аввалига бир мавсум “Женоа”га ижарага беради ва дарров ортга қайтаради. Ҳозирда “Милан”нинг чинакам етакчси саналадиган Сусонинг трансфер нархи 40 миллион еврога тенг

Казимиро

“Реал Мадрид” трансфер бозорида ўзининг фантастиc ҳаридлари билан яққол ажралиб туради. Шу кунга қадар “қироллик клуби” юлдуз футболчилар учун миллионларни аяган эмас. Шундай бўлсада, мана бир неча йиллардан бери жамоадаги энг муҳим вазифани бажарувчи Казимиронинг трансфери бундан мустасно. Ҳозирда 65 миллион еврога баҳоланадиган футболчи учун “қаймоқранглилар” атиги 7,5 миллион евро тўлашганига ишониш қийин.

Калиду Кулибали

“Наполи” Кулибалини “Генк” клубидан сотиб олганида, сенегаллик футболчи 22 ёшда эди. Ўша даврда номдор бўлмаган ҳимоячи учун 7,5 миллион евро тўлаш чинакам таввакалдек кўринган бўлса, ажаб эмас. Ҳозирда Калиду дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири саналади ва унинг трансфер қиймати 75 миллион еврога тенг! Марко Вератти Италиялик футболчи жамоа сафига Ибраҳимович, Лавеззи, Лукас Моура цингари супер юлдузлар билан бир вақтда таклиф этилгани боис ҳеч ким унга эътибор қаратмаган эди. Орадан вақт ўтиб айнан

Вератти

жамоанинг асосий футболчиси бўлиб етишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. ПСЖ Вератти учун 12 миллион евро тўлаш орқали биэ неча йиллардан бери ўз майдон марказидаги муаммоларни бартараф этишга муваффақ бўлмоқда. Ҳозирда Вераттини қўлга киритишни истаган клублар 75 миллион евродан воз кечишлари шарт.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:04, 24.09.2019.
Ўқилди: 20416 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик