Жорий йилнинг Coca Cola Суперлигаси бошида Сергей Лушан бошчилигидаги «Сўғдиёна» жамоаси мавсумнинг илк турида,«Бунёдкор» билан бўлиб ўтган баҳсда ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг барча жиззахлик муҳлисилар ҳамда, футбол мутаҳасислари «Сўғдиёна» бу йилги мавсумда кўпчилик гранд жамоаларга кескин қаршилик кўрасата олишини ва чемпионатда юқори ўринлар учун курашишини таҳмин қилишди . Иккинчи турдан бошлаб эса, «Сўғдиёна»нинг ишлари тескари кетишни бошлади . Жумладан , иккинчи турда сафарда Насаф жамоасига қарши бўлиб ўтган баҳсда , жиззахликлар мағлубиятга учрашди, муҳлсилар эса бу мағлубиятни , “ёмон туш “ дея, таърифлашди ва кейинги ўйинлардан ўз севимли жамоасидан ғалабани кутишарди .
Бироқ , жамоа кетма-кет «Сурхон» ва Динамо жамоаларидан мағлубиятни қабул қилиб олишди, ва Супер лиганинг илк истефоси , Сергей Лушан ўз ҳоҳишига асосан жамоа билан хайрлашди .
Кўпчилик жиззахлик муҳлисларни қийнаб келаётган савол яъни энди «Сўғдиёна» жамоасини ким бошқаради ? Саволга жавоб Улуғбек Бақоев кўриниш берди.
Улуғбек Бақоев 5-турдан олдин жамоани қабул қилиб олди .Қисқа фурсат ичида жамоа билан чиқишиб олди ва дебют ўйинида Металлурга қарши кечган баҳсда У.Бақоев жиззахлик муҳлисаларга ғалабани тақдим этди , бу эса муҳлисларнинг қувончига сабабчи бўлди. Улуғбек Бақоев жамоани қабул қилиб олгандан сўнг биринчи даврадаги натижалари билан таништирамиз.
21.04.2019 5-тур
«Сўғдиёна» – Металлург 2-1
27.04.2019 6-тур
«Сўғдиёна» – Пахтакор 1-2
04.05.2019 7-тур
Навбаҳор – «Сўғдиёна» 3-1
10.05.2019 8-тур
«Сўғдиёна» – Андижон 2-1
19.05.2019 9-тур
АГМК - «Сўғдиёна» 0-2
21.05.2019 10-тур
«Сўғдиёна» – Бухоро 2-0
21.05.2019 11-тур
Қизилқум – «Сўғдиёна» 1-1
21.05.2019 12-тур
«Сўғдиёна» – Қўқон -1912 2-2
21.05.2019 13-тур
Локоматив – «Сўғдиёна» 2-0
Демак, Бақоевдан 4 бор ғалаба , 2 бор дуранг ва 3 маротаба мағлубият .Юқоридаги ўйинлардан сўнг , Coca Colaсупер лигасининг биринчи давраси ўз ниҳоясига етди .Эслатиб ўтамиз биринчи давра якунидан сўнг яъни жамоалар қисқа муддатли танаффусга чиқан чоғида, трансферлар ойнаси очилади.
«Сўғдиёна» жамоаси ҳам ушбу трансферлар ойнаси очилган вақтидан унумли фойдаланди десак , муболаға бўлмайди. Сабаби «Сўғдиёна» жамоаси ўз сафига ажойиб футболчиларни қўшиб олди. Улар : Асли жиззахлик бўлган , Жасур Ҳасанов (АГМК) , Иван Нагаев (Бухоро) , Шерзод Файзиев (АГМК) ва Муҳаммад Анас Ҳасанов (Қўқон – 1912).Қисқа муддатли танаффусда, «Сўғдиёна» жамоаси иккинчи даврада бўлиб ўтадиган ўйинлар учун қаттиқ тайёргарлик кўрди ,чунки «Сўғдиёна» жамоаси ўз олдига Coca Colaсупер лигасида яхши натижа қайд этишни мақсад қилиб олганди . Қисқа муддатли танаффус ҳам ўз ниҳоясига етди , жамоалар ўзига керакли футболчиларни трансфер қилишга улгурди ,чамамда.
Жумладан, «Сўғдиёна» жамоаси ҳам . Иккинчи давра баҳсларига ҳам старт берилди . «Сўғдиёна» жамоасининг иккинчи давраданинг биринчи баҳси , Ўзбекистон супер лигасининг собиқ чемпионига қарши майдонга тушди . Ушбу баҳс Жиззахнинг марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди . Собиқ чемпионга қарши керчган баҳсда , жиззахлик муҳлсилар ажойиб ўйин гувоҳи бўлди десам , адашмаган бўламан.
Сабаби «Сўғдиёна» жамоаси иккинчи даврани ғалаба билан бошлади . Шу ондан бошлаб , У.Бақоевга нисбатан жиззахлик муҳлисларнинг қувончи анча ортди .Иккинчи даврада «Сўғдиёна» жамоаси ҳали бери мағлубиятга учрагни йўқ. Кетма-кет ғалаба ва дуранг. «Сўғдиёна» жамоасининг омади келяптими ёки У.Бақоевнинг ташрифими, билмадим . Хулоса қилиш сиздан қадрли футбол муҳлисалари . «Сўғдиёна» жамоасига омад тилаб қоламиз , ғалаба қилишдан тўҳтамасин .
Шахзод Сарваров