Кириш Регистрация

Пол Мерсон : "Месси совринга ҳақли эмас"

Баҳо:
+ | -2

Куни кеча Лео Месси ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчси деб топилганидан хабарингиз бор. Бугун Европа матбуотида куннинг энг муҳим вазифаси сифатида муҳокама қилинган мавзу юзасида “Арсенал” жамоасининг собиқ футболчиси Пол Мерсон ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрлари бугун кўплаб гъарб интернет нашрларида чоп этилгани боис, сизлар билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

Мени кечирасизу, нима учун бу соврин Мессига топширилганига тушуна олмадим. Месси ҳар доим бир ҳил мавсум ўтказади. Ўтган мавзу ҳам бундан мустасно эмас. У янги даражага кўтарилгани йўқ, у жамоасини ЕЧЛ ғолиблигига бошлаб бормади. Унинг “Алавез” дарвозасига нечта гол киритганининг аҳамияти йўқ. Бундай совринлар учун алоҳида ҳизмат кўрсатиш лозим.
Ван Дейк якунланган мавсумда ўзгача тўп сурди. У жамоасига ЕЧЛ ғолиблигида ёрдам берди, терма жамоасини “миллатлар лигаси” финалига қадар етаклади. Бундан ташқари, у чинака етакчилик ҳусусиятларини намойиш этди.

Энг қизигъи шундаки, “Барселона” айнан ЕЧЛда ғолиб чиқишни истаган эди. Ҳозир улар “Ла Лига” чемпионлиги уларга нақадар муҳимлиги ҳақида ёлғон гапиришмоқда.

Агарда “Барселона”да танлаш имкони бўлганда, улар ўйлаб ўтирмасдан чемпионликни ЕЧЛ ғолиблгига алмаштирган бўлар эди.

Айнан шу омиллар туфайли овоз бериш жараёнини жуда кулгули ҳолат десам, адашмаган бўламан. Бу ҳудди Циркка ўхшайди.

Биласизларми нега бу соврин Мессига берилди? Сабаби соврин илк бор 2016-йилдан бошлаб берила бошланган ва унинг илк эгаси Криштияну Роналду бўлган. Кейинги йилли ҳам португалиялик совринга эга чиққан эди. Ўтган мавсумда эса, Модрич ҳаммадан кўпроқ овоз олгани ҳеч кимнинг йодидан кўтарилмаган.

ФИФА совринни Мессига беришга мажбур бўлгани шундоққина кўриниб турибди. Энг ачинарлиси Виржил ўзи тўп сурган жамоаларни янги даражага олиб чиққан бўлсада, совринни қўлга кирита олмади. Агар Йилнинг энг яхши мураббийининг шогирди энг яхши бўлмаса, унда Клоппга нима учун соврин топширилди?!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:52, 24.09.2019.
Ўқилди: 13417 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.