Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Терма жамоага беш маслаҳат

Баҳо:
+2 | -

Сиз бирорта иш бошлаганингизда ёки қилмоқчи бўлганингизда, уни тахминий ёки аниқ планини тассавур қиласиз, тўғрими?! Шу ишни қилиб бўлганингиздан кейин, ундаги камчиликлар секин аста кўрина бошлайди. Шунда, сиз келаси сафар шу камчиликларни инобатга олиб, янги иш планини тузасиз, тўғрими?! Сабаби, бу ҳаракатни номи, ТАЖРИБА дейилади.

Мен эса, ўша ўхшамаган ишимни, тўлиқ бузиб ташлийман. Ҳа, топдингиз, мен бироз перфекционистман.

Балким ишонмаслигингиз мумкин, лекин сеньор Купер ҳақида 5 та постни ёзиб қўйдим, лекин бирортаси кўнглимга тўлиқ ўтирмади.

Ёзганларимнинг биттасини руҳияти Бабаянни “Мен шундай ўйлайман ва ўйнайман!” термасига ўхшаса, иккичиси Купернинг “Мен ҳимоядан мундиалга бораман ёки болтадан бўтқа пишираман” руҳида бўлди.

Сал биттаси, Копадзенинг “Менга барибир на Уругвай, на Марокаш, на Эрон – ёшларим бор, қони қайноқ, кеча бўлган Чемпион”ига ўхшади.

Ҳа, фақат, руҳияти бироз ўхшади холос..

Хуллас, Чеховнинг “Қисқа ёзиш – истеъдодни синглиси”, Никулин персонажининг “Қисқароқ қилинг, Склифософский!” ва ўзбек халқ мақолини “Кўп гап – эшакга юк!”ни инобатга олиб, 5 постни ўчириб ташлаб, ўзбек футболидаги 5 камчиликни ечими билан қисқароқ фикрлашмоқчиман...

1. Фалсафа

Футбол – бу рақиб дарвозасига гол уриш учун ўйналадиган оддий ўйин! Гол уришдан мақсад — ғалаба қозониш, бўлди! Агар фикримга қўшилсангиз, унда 1 та савол бор.

Савол, нимага биз, охирги 15 йил ичида фақат 1 та ҳужумчи билан футбол ўйнаймиз?!Мақсад гол уриш бўлса, келинглар, 2 та ҳужумчи тактикасида, схемасида, матрицасида ва инновациясида футбол ўйнайлик!

Тўғри, голлар ўтказиб (ҳужумчилар тотал футболдаги каби ҳимояга ёрдам беришмайди) ютқазиш эхтимоли бор, эхтимоли катта. Лекин кўплаб футболсеварлар орзу қилган "ҳужумкор фалсафа"ни МТЖга сингдирган бўламиз. Бир кун келиб, шу фалсафа натижа беради.

Агар футбол, сеньор Купер ўйлаганидек, шахматдаги каби "Аргентинача ҳимояга" айланиб кетиб қолмаса...

2. Стандарт
Қачон бурчак тўпларидан Гейнрих каби, Ан каби эффектив фойдаланамиз?! Қачон бурчакдан тўпларни, рақиб дарвозаси томон тўғри ва хавфли тепишни уддалашга ҳаракат қиламиз?!

Қачон, марказий ҳимоячиларимиз Андрей Федоров каби бурчакдан оширилган тўпларни дарвозага михлаб қўя бошлашади?!

Қачон Қосимов ўйнаган давридидек, жарима зарбасини ишласак, худди гол бўлганидек хурсанд бўламиз?!

Илгари Жеперов, ҳозир Одил Ахмедов гоҳ гоҳида қутқариб қилиб турарди, лекин ҳозир 10та зарбадан максимум 2 таси гол бўлиши мумкин. Демак, стандартлардан 100% фойдаланишга кааатта урғу бериш муҳим. Зўр рақибларга қарши максимум 2 та ёки 3 та стандартдан имконият бўлади, бўлди! Шулардан, камида 1 тасини 100% голга айлантириш ечимини топиш зарур!

МТЖга таклиф қилинганларга буни уй вазифаси қилиб бериш керак!

Франция, Бельгия асосан 2019 йилдаги ўйинларда, рақиби билан тенг кечган ўйинларда, фақат стандартлар орқали очко олишяпти, эринмай уларни ўйинини ютюбдан кўриб чиқинг.

Тўғриси, “Вест Хэм”даги Аарон Крессуэллни охирги турда тепган жарима зарбаларини кўриб, “стандарт — ғалаба гарови”, деган фикрга келдим. Энг қизиғи, Крессуэлл ҳимоячи...

Бизда, МТЖда ҳужумчи 11 метрдан гол уролмаса, демак стандартдан фойдаланиш машғулотию, механизми, психологик ечимини натижаси — ноль, ЗЕРО!

Мен Р.Куман, С.Михайлович, Жуниньо Пернамбукано, Г.Мендьета, Роберто Карлос, Х.Л.Чилаверт, Месси ва Кришларни мисол учун ёзмийман, улар даҳолар! Лекин, МТЖда даҳоларга яқинлар ёки даҳо бўламан деганлар ўйнаши зарурда, Тренер ака..

Бизга “Бикмаев югуриб келиб жарима нуқтасидан зарба берди. Ваййй, янами?!” эмас, “Ширшов, зарба, Гол!!!” керак. Миржалол ака Қосимовга чойхонага эриб, мастер класслар олиш керак.

3. Тактика ва схема
Футболчилардан келиб чиқиб Тактика тузмайлик. БУ МТЖ!! Камида исталган схемага номзод сифатида 100 футболчини топса бўлади! Ҳалол қидириш керак!

Фақат МТЖда аниқ ва тиниқ схемага жисмонан мос, майдондаги фикрлаши хос ва функционал ўзлаштириш жиҳатдан яқин футболчиларни танлаш муҳим! Номлар ва қайси клубда ўйнаши абсолютно барибир бўлиши керак.

Агар, термани ўз ўйин услуби, схемаси бўлмаса ва ҳозирги давримиздаги ЭНГ ЗЎР футболчиларимиздан тузилган тактик схема билан МТЖмизда кимдир жароҳат олса (буни эҳтимоли доимо 90%) ёки жисмонан, руҳан таёр бўлмаса - шунда жамоавий ўйин “Ойша холасини” кўради.

Тушунганингиздек, ушбу МТЖда ўйин схемаси, худди кино, театр сценарийлардаги каби, аниқ футболчиларга (актёрларга) атаб тузилган (ёзилган) бўлади..

Рўзиқул Бердиевга ёки Қурбон Бердиевга (улар қариндош эмас, фалсафадош) ўхшаб, аниқ ва пухта ўйин схемасига қараб, футболчилар таклиф қилиниши анча фойдалироқ.

Айтишингиз мумкин, клуб билан МТЖни адаштирманг, клубда танлаш имконияти кўпроқ деб. Кечирасизу, ана Рўзиқул оға, бирорта легионерсиз 3 йилдан бери ҳар йили янги жамоани аниқ 1 та схемада нормал ўйнатиб келяпти.

МТЖ да ўйинчиларни бирга кўп муддат тўплаш муаммо, лекин бу ечими йўқ бўлган иш эмас. Вақтдан мобил, имкониятлардан минимал фойдаланиш йўлларини қидириш зарур, ўтириб буни ечимини топиш учун кўпроқ “брейнсторм” қилиш шарт. Умуман, ҳар қандай ҳаракат мева беради. Муҳими, ҳаракатда кўпроқ ақлли ҳаракат ва камроқ баҳона бўлса бўлди!

4. МТЖнинг юзи
МТЖнинг юзи нима?! Мен учун майдондаги футболчилар эгнидаги формаси!

Наҳотки, маҳаллий кийим таёрлайдиган компанияларга, замонавий ФИФА талабига мос критерия ва материалда, миллийликни, давлат байроғидаги рангларни акс эттирувчи форма буюртма бериш учун тендер эълон қилиш қийин иш бўлса?!

Хўп, МТЖ учун дизайн сал дид борасида нозик масала бўлса, унда 10 000$ мукофотга эга эркин танлов эълон қилинсин!

ЎФА сайтида юборилган энг 15 зўр дизайнларни эркин овозга қўйиб, қайси дизайн кўп овоз олса, ўшани тикув компаниясига берсин, бўлди. Ўзбек футболини асраб, авайлаш учун 2 ҳафтада аранг топилган 5 000 000$ ичида, дизайн ва форма учун бу пуллар "чепуха" бўлса керак.

Тўғри, мен ақлим ва салоҳиятимдан келиб таклиф бердим. Лекин, МТЖни ҳозирги формаси, мени “PES 2014” стимуляторимдаги Uzbekistan National Team'даги ўзим ясаган формаси олдида, кечирасиз, "бамбук чекиб туради".

Хуллас, МТЖни ҳозирги контракти бор компания билан шартнома тугашини кутмай, шахсан мени орзуим бўлган Ўзбекистон МТЖ учун 1 та “оқ бўрилар"га хос форма таёрлаш вақти келди.

5. Психология
Бизларда, кўпчилик “Ҳаммаси Оллоҳдан” деган фикрни инобатга олиб ҳаракат қилишади. Мен эса, бу ҳаракатда СЕН ва атрофингдаги ИНСОНЛАРнинг ҳам ўрни катта деб биламан!

Жарқўрғондан Муборак футбол академиясига қабул қилинган ёш Элдор, уйи, уйдагиларни қаттиқ соғиниб, орқага қайтмоқчи бўлади. Шунда, унга рус тили фанидан дарс берадиган тренерларидан бирининг рафиқаси қўлидан келганча руҳини кўтариб, ундан зўр футболчи чиқишига ишонтириб фикрини ўзгартиради.

Андижон вилоятидан Чирчиқга оғир атлетика тури бўйича ўқишга қабул қилинган Руслан, онасини, укаларни соғиниб, уйига 2 марта қочиб кетади. Онаси унинг кўнглини кўтариб, яхши гаплар билан овутиб яна ўқишига обориб қўяди.

Ота-онаси Россияга пул ишлагани кетган Жалолиддин, Хоразмни бир кичик шаҳрида акаси ва момоси билан ёлғиз яшарди. Нима бўладию, унинг футболдаги иқтидори маҳаллий мураббийга маъқул келиб, Жалол ва уни акасини Хоразмга олиб кетади. Бироздан кейин Жалол ва унинг Жамшид деган дўстининг ўйинини "Пахтакор" ФК мураббийлари кўриб, ёшлар жамоасига таклиф қилади. Кейин "Пахтакор" уни вақтинча ўзига бошқа жамоа топишига рухсат беради. Орада жамоа тополмай, Тошкентда квартира пули тугул, нонга ҳам пули қолмаганида, Самарқанднинг "Динамо"сида тўп тепаётган дўсти Жамшид, Самарқандан келиб у-бу егулик сотиб олиб бериб, пулдан ёрдамлашиб, қийин вазиятдан уни олиб чиқиб кетади.

Сурхондарёдан пойтахтга футболчи бўламан деб келган Қувондиқ, квартира пули ва қорнини тўйғазиш учун, машқлардан кейин ресторанга официант бўлиб ишлайди.

Намангандан пойтахтга келган Одилга ҳам: “Сендан футболчи чиқмайди, жуда нимжонсан”, каби фикрлар билан мурғак кўнглига зарба беришади. Лекин, отасининг фикри билан, у қийналса ҳам пойтахтда қолиб, ўз устида тинмай ишлайди.

Бу мен билган чала-чулпа мисоллар. Агар шу тепада номи тилга олинган спортчиларни таниган бўлсангиз, уларни биографияси билан қизиқинг, сўзларим чин ёлғонлигини текшириб кўринг.

Фикрим хулосаси, қийин вазиятда, деярли кўпчилик сенга ишонмаганида кимдир керакли ёрдам қўлини чўзиши, келажагингни бошқа томонга ўзгартириб юбориши эҳтимоли катта! Фақат... ўзинг ҳам чидасанг, қийинчиликлар билан ҳар кун курашсанг, яқинларингни сўзини ҳурмат қилиб, яхши кунлар учун ҳаракат қилсанг...

МТЖда эса, бундай керакли руҳий ёрдамни ё профессионал (қўлидан конкрет иш келадиган) психолог ёки футболчиларни психологиясини яхши тушунадиган тренер бера олади. Куперда тил муаммоси борлиги учун ҳам, ўйинчилар билан яккама-якка, тет-а-тет гаплашиш имкони бўлмасди. Мураббий ва футболчи ўртасида ўзаро самимий алоқа бўлмаса, бир-бирига тўлақонли ишонч ҳам бўлмайди. Ишонч йўқ жойда, ҳурмат ҳам бўлмайди. Ҳурмат йўқ жойда, натижа ҳам ҳурматсиз бўлади.

Йигитлар!! Мужики!! Укаларим!!
Мана шу формани кийишларинг учун, сизлар неча марта ота оналаринг, қадрдон уйларинг, дўсти биродарларингни соғиниб қийналгансизлар!

Мана шу формани кийиш учун, неча маротаба жароҳат олиб, кўзларингдан ёш келиб, оғриқни кунма кун енгансизлар!

Мана шу формани кийиш учун, сизларга зўр мутахассислар ҳам ишонмай, кўпчилик юз ўгирганида, кимлардир сизларни кўнгилларингни кўтарган, эртанги ёруғ, яхши кунлар келишига ишонтирган!

Бугун мана шу кун келди!

Энди, ўша қийинчиликлар, кўз ёшлар учун сизларга ишонмаганларга жавоб бериш керак!

Ва... сизларга ўша қийин вазиятларда ишонганларга, майдонга тушиб, улар ҳақ бўлганларини кўрсатиш керак, исботлаш керак! Бу Сизларни ўша инсонларга қилган ва қайтарган энг катта РАҲМАТларинг бўлади!!!

Энг асосийси! Сизларга ишонганлар энди 1 ёки 2 эта эмас! Энди улар 30 000 000 та!

Агар, бугун жонларингни аямай ўйнасанглар, 30 миллиондан ярми — 15 миллион инсон 1 мартадан раҳмат айтса ҳам, 7 авлодларингга етадиган раҳматлар ичида қолиб кетасизлар!

Сизлар, бошқа болалар ота-оналари билан дам олиш кунларини бирга мазза қилиб ўтказишганида, ота оналарингдан, яқин инсонларингдан узоқда оғир меҳнат қилдиларинг!

Сизлар, кўпчилик енга олмаган оғриқ, қийнчилик, очлик ва ишончсизликни эркакларга хос енгиб ўтдиларинг! Ва сизлар бугун шу ерда, шу формани эгасига лойиқ деб топилдиларинг!

Бугун, 30 миллион инсонлар сизлар билан бирга майдонда бўлади, сизларни қўллаб қувватлайди!

Сизлар ҳар бирингиз кийган шу формани, 30 миллион инсонларни кучи бор!

Жонингизни бериб, миянгизни муздай совуқ ушлаб, Юракни оловга айлантириб ўйнасанглар, ҳеч нима билан ўлчанмайдиган, баҳоси тарихга кирадиган Халқ Мехрини оласизлар!

Оёқларинг қалтираяптими?!

Тайёрмисизлар майдонга чиқишга?!

Эшитмадим?!

Қаттиқроқ!!!

Унда, олға, "Оқ Бўрилар!”

Шунга яқин ёки албатта бундан ҳам зўрроқ спич билан футболчиларни майдонга олиб чиқиб, рақибни ёриб ташлайдиган даражада руҳлантириш керак бўлади.

Менимча, бироз чўзилиб кетди..

Нима қилай, ватанпарварлик ҳам осон иш эмасда. Икки оғиз гапда, ичимдагини тўлиқ очиб сочиб ёзсам, Чехов бобо.

Forza Uzbekistan!!

Фурқат Қурбонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:19, 25.09.2019.
Ўқилди: 11844 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.