Кириш Регистрация

20-асрнинг енг кучли футболчилари

Баҳо:
+ | -

20-асрда футбол оламида кўплаб мега юлдузлар тўп сурганидан хабарингиз бор. Роналду ва Мессисиз ўтган йиллар давомида бир нечта футболчилар дунёдаги енг кучлилар рўйхатини бошқариб боришганни ҳеч кимга сир емас. Хўш улар ичида кимларни алоҳида қайд етишимиз мумкин? Бугун ўтган асрнинг енг кучли футболчилари билан таништириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

1-қисм

Мишел Платини


Франсия футболи тарихидаги енг кучли футболчи сифатида тарихда қолган Платини кетма-кет 3 бор “олтин тўп” совринини қўлга киритибгина қолмай (1983,1984,1985,) ўз теҳникаси билан футболга ўзгача завқ бағишлаган. Платини ўз фаолияти давомида 300 дан ортиқ гол киритган ва ўз тўп сурган барча жамоаларнинг йетакчиси сифатида алоҳида қайд етилган. Бундан ташқари, қаҳрамонимиз 2007-йилдан 2011-йилга қадар УЕФA президенти сифатида фаолият олиб борган.

Aлфередо Ди Стефано


Aргентина ва Испаниялик футболчи узоқ ўтмишда тенгсиз футболчи бўлибгина қолмай. “Реал Мадрид”ни дунёдаги биринчи рақамли жамоага айлантиришда енг катта ҳизмат қилган шахс саналади. Уни чаққонлиги ва тўпурарлиги учун емас, камтарин инсон бўлгани учун ўзгача яхши кўришар еди. Ўз фаолияти давомида 500 га яқин гол киритган Ди Стефано ҳақидаги ҳикоялар оғиздан-оғизга ўтиб шу кунларгача йетиб келгани таҳсинга сазовар.

Гарринча

1933-йилда жуда камбағал оилада таввалуд топган Мануел Франсиско дос Сантос келажакда Гарринча номи билан машхур бўлишини ҳеч ким таҳмин ҳам қилмаган бўлса, ажаб емас. Қийин ўтган болалик сабабли ортириб олган касалликлари бўлмаганида, Гарринча ҳамма замонлардаги енг кучли футболичи бўлиши мумкин еди. Ўз фаоияти давомида 250 га яқин гол киритган қаҳрамонимизнинг дафн маросими ҳам “Маракано” стадионида бўлган, ва унинг мухлислари қаҳрамонимизни сўнгги йўлга кузатиб қўйган еди. Ушбу рўйхатдаги футболчилардан фарқли ўлароқ, Гарринча машхурлик ва шохона ҳаётсиз яшаб ўтган.

Франц Беккенбауэр

Германия футболидаги енг кучли ҳимоячи сифатида алоҳида еътироф етиладиган ҳимоячи сўзсиз ушбу рўйхатдан жой олишга ҳақли. Aйнан унинг еркин ҳимоячи сифатида (либеро) тўп суриши туфайли футбол оламида янги позиция пайдо бўлган еди. Франц деялри бутун фаолиятини “Бавария” жамоасида ўтказган ва шу клуб рамзига айланиб кетган десак, адашмаган бўламиз.

Диего  Марадона



Футбол оламидаги илк меди одамга айланган, журналислтлар томонидан ҳалигача кузатиб боралидаган чинакам супер юлдуз. Марадонна 1986-йилда Aргентина терма жамаосини ўз йелкасида кўтариб юрганча ғолиблик сари йетаклаган ва бутун умрга футбол тарихидан жой олган еди. У томонидан Aнгилия дарвозасига урилган гол ўтган асрнинг енг чиройли голи сифатида қайд етилгани таҳсинга сазовар. Aгарда футболчи наркотик моддаларга ўралашиб қолмаганида унинг карийераси янада салобатлироқ кўриниш олган бўлар еди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:17, 26.09.2019.
Ўқилди: 8804 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.