Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ла лига. «Барселона» сафардаги муваффақиятсиз ўйинлар сериясига чек қўйди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 7-тури доирасида "Барселона" Мадридда "Хетафе"га қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлимда мезбонлар фаол ўйин намойиш қилишга ҳаракат қилишди. Бир вазиятда тер Штеген яккама-якка вазиятда рақиб ҳужумчиси томонидан берилган зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 41-дақиқасида "Барселона" посбони нафақат рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди, балки ўша вазиятда голли узатмани ҳам амалга оширди. Мезбонлар футболчиси яккама-якка вазиятга чиқаётган пайтда германиялик посбон ўз жарима майдонни тарк этди, тўпни кўкраги билан қайтарди ва олдинги чизиқ томон тепди. Ҳимоячилардан қочиб кетган Луис Суарес яккама-якка вазиятда Давид Сорияни доғда қолдирди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари каталонияликлар учун омадли чиқди. Карлес Перес олис масофадан зарба йўллади. Дарвозабон қайтарган тўпни Хуниор Фирпо дарвозага жойлаб қўйди.

Умуман олганда, "кўк-анорранглилар" иккинчи 45 дақиқаликни яхши ўтказишди. Суареснинг зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, Артур олис масофадан бўш қолган дарвозага аниқ зарба бера олмади. Баҳснинг 82-дақиқасида эса Клеман Лангле иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда Вальверде шогирдлари тўпни яхши назорат қилиб, ғалабани сақлаб қолишди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 13тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 7-тур
Хетафе – Барселона 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 41 Суарес, 0:2 – 49 Фирпо.
Хетафе – Сория, Жене, Ньом (Кенеди, 46), Бруно Гонсалес, Кукурелья, Джейсон (Портильо, 72), Арамбарри, Максимович, Суарес, Анхель Родригес, Мата (Молина, 58).
Барселона – тер Стеген, Лангле, Фирпо, Пике, Сержи Роберто, де Йонг, Артур, Бускетс (Ракитич, 80), Карлес Перес (Тодибо, 86), Суарес, Гризманн (Семеду, 75).
Огоҳлантиришлар: Бруно Гонсалес (35), Бускетс (44), Лангле (47), Кенеди (63), Максимович (64), Серджи Роберто (77), Кукурелья (90).
Четлатиш: Лангле (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 28.09.2019.
Ўқилди: 8085 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8355]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2649]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1798]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1632]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1613]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1473]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1435]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1340]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1230]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1209]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик