Coca Cola суперлига 21-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббий вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев қатнашди.
- Гапимни бошида шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бугун футболчиларимиз мағлубиятга лойиқ эмасдилар. Учрашувни яхши бошлаган эдик. Тезкор гол киритишга муваффақ бўлдик. Ўйиннинг 23 дақиқасигача тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Шу вақт мобайнида кўплаб голли вазиятлар яратдик. 23-дақиқада кутилмаганда Мурод Холмуҳаммедовнинг қизил карточка олиб майдонни тарк этгани ўйинимизга салбий таъсирини ўтказди. Шогирдларимнинг бугунги ҳаркатлари мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман.
Шу ўринда бизни стадионда қўллаб турган ишқибозларимизга катта раҳмат айтаман. Улар ҳисоб 1-3 бўлиб турганда ҳам жамоамизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Ўйин сўнггида эса футболчиларни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Кейинги баҳсларда биз албатта мухлисларни хурсанд қиламиз.
Ёш футболчимиз Хожимат Эркинов бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Хожимат юқори техникага эга . Ўйламанки келажакда унинг жамоамизга ҳамда терма жамоаларимизга катта фойдаси тегади.